1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энг шиддатли оят

09:06 / 14.11.2018 6673 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн ал-Мунташирдан:

“Бир одам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга:

– Аллоҳнинг китобидаги энг шиддатли ва қўрқинчли оятни биламан, – деди. Умар розияллоҳу анҳу бир таёқни олиб, уни астагина урди ва:

– Ўзингча қандай “тадқиқот” ўтказдингки, бундай бир оятни учратдинг? – дегач, ҳалиги киши у ердан кетди.

Эртасига Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўша одамга учраб:

– Сен айтмоқчи бўлган қайси оят эди? – деб сўрадилар.

“Ким бирор ёмонлик қилса, албатта жазосини кўради” оятидир. Зеро, ҳеч ёмонлик қилмаган одам йўқ. Шунга кўра, бирортамиз ҳам азобдан қутула олмаймиз (нажот тополмаймиз), – деди у киши.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бунга жавобан:

– Бу оят нозил бўлганида биз шунчалар қўрқдикки, ҳатто овқат ея олмай қолдик. Ниҳоят, Аллоҳ таоло: “Ким бирон бир ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳнинг мағфират қилувчи ва меҳрибон эканини топар – кўрар” (Нисо, 110-оят) мазмунли ояти каримани нозил қилди, – дедилар”.


“Қалбимизнинг нури” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Язид ибн Абу Ҳабибдан ривоят қилинади .Ибн Сарҳ розияллоҳу анҳу Рамла деган жойда эди. У фитнадан қочиб, ўша ерга борган эди. Унинг ўлим соати яқинлашиб қолди. У давоми...

4064 09:19 / 31.12.2019
Ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Абу Синон, яъни Зирор ибн Мурра бозордан бир нарса сотиб олиб, ўзи кўтариб кетди. Атрофдагилар .Беринг, биз кўтариб давоми...

1987 08:00 / 15.11.2019
Назр ибн Исмоил айтади .Бир жанозада Умар ибн Заррни кўриб қолдим. Атрофини одамлар ўраб олишган эди. Маййит қабрга қўйилганда Умарнинг кўзи ёшланди. Сўнгра давоми...

2399 07:10 / 23.05.2019
Имом Аҳмад доим қизига Имом Шофеъийнинг фазли, илми ва тақвоси ҳақида кўп гапирарди. Бир куни уни уйига таклиф қилди. Кечки овқатни тановул қилишгач, Имом Шофеъий давоми...

5543 21:00 / 20.03.2021