1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Абу Яъло

17:30 / 20.03.2019 2761 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, ҳофиз, пешво Абу Яъло Абдулмўмин ибн Халаф ибн Туфайл ибн Зайд ибн Туфайл Тамимий Насафий.

259 йилда туғилганлар.

Боболари Туфайл ибн Зайд ҳамда Абу Ҳотим Розий, Абу Яҳё ибн Абу Масарра Маккий, Исҳоқ ибн Иброҳим Дабарий, Абу Зинбоъ Равҳ ибн Фараж, Юсуф ибн Язид Қаротисий, Али ибн Абдулазиз Бағавий ва буларнинг табақасидагилардан ҳадис эшитганлар.

Бағдодда Муҳаммад ибн Довуд Зоҳирийнинг фиқҳий мазҳабларида бўлиб, қиёс аҳлидан йироқ эдилар. Бадавлат, суннат ва ҳадисга иқтидо қиладиган, художўй ва ниҳоятда илмли эдилар.

У кишидан Абдулмалик ибн Марвон Майдоний, Аҳмад ибн Аммор ибн Асама, Яъқуб ибн Исҳоқ, Насаф аҳли, Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ Зуҳлий, Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад Калободий ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.

Бизга етиб келган хабарларга кўра, муътазилийлар ва калом аҳлининг шайхи Абул Қосим Каъбий Насафга келганларида, Насаф аҳли у кишини ҳурмат қилибди. Абу Яъло эса у кишининг зиёратларига келмабдилар. Шунда Каъбий: «Биз ўзимиз шайхнинг ҳузурларига борамиз», – дебдилар. Каъбий у кишининг ҳузурларига кирганларида, Абу Яъло ўринларидан ҳам турмабдилар, меҳробларидан бурилиб қарамабдилар ҳам. Каъбий гўё у кишини хижолатдан қутқармоқчидек бўлиб: «Аллоҳга қасамки, эй шайх, ўрнингиздан турманг», – дебдилар-да, тик турган ҳолда Абу Яълонинг ҳақларига дуо қилиб, ишларини мақтаб, изларига қайтиб кетибдилар.

Жаъфар Мустағфирийнинг айтишларича, у кишига Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али Насафий айтадилар: «Намозгоҳда шайх Абу Яълонинг жанозаларига ҳозир бўлганимда, аскарларнинг шовқин-суронидек ноғоралар овози бизни қамраб олди. Ҳатто ҳаммамиз аскарлар бостириб келди, деб гумон қилиб, кошкийди, шундан олдин шайхнинг жанозаларини ўқиб олган бўлса эдик, дедик. Ҳамма тўпланиб, намозга сафланганида худди ҳеч нарса бўлмагандек, овоз тинди.

Шундан сўнг туш кўрдим. Абу Яълонинг йўлларида бир киши тик туриб: “Эй одамлар, ким тўғри йўлни истаса, Абу Яълонинг йўлларидан, яъни мана шу йўлдан юрсин”, – дер эди».

Абу Яъло 346 йили жумодул охир ойида Насафда вафот этганлар. Бу шаҳар Нахшаб ҳам дейилади.

Бизга Аҳмад ибн Ҳибатуллоҳ, у кишига Абдураҳим ибн Абу Саъд Тамимий, у кишига Усмон ибн Али Пойкандий, у кишига Ҳасан ибн Абдулмалик Насафий, у кишига Жаъфар ибн Муҳаммад Мустағфирий, у кишига Ҳасан ибн Али ибн Қудома, у кишига Абдулмўмин ибн Халаф хабар бердилар. У кишига Абу Усмон Саъид ибн Муғийра, у кишига Фазорий айтиб берганлар. У кишига Язид ибн Симт ровий Ҳакам ибн Убайд Айлийдан, у киши Қосимдан, у киши Оишадан ҳадис айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким бир кечада Сажда, Қамар ва Таборак сураларини ўқиса, булар унга нур ёки шайтондан паноҳ бўлади ҳамда унинг даражаси кўтарилади”, – дедилар». Бу ғариб ҳадис.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони карим тарихда ўтган бир неча қавмлар ҳақида хабар беради quotУларга ўзларидан илгари ўтган кишилар бўлмиш Нуҳ, Од, Самуд қавмларининг ва Иброҳим қавмининг, давоми...

12725 05:00 / 06.01.2017
халифалик даври ҳижрий 9699 милодий 714ndash717 Тўлиқ исми Сулаймон ибн Абдулмалик ибн Марвон. У халифа бўлишидан олдин Рамлага волий эди. Халифаликни отасининг давоми...

1025 14:05 / 07.09.2025
Одам болалари орасидаги тенгликнинг бузулишига сабаб бўладиган нарсалардан бири, баъзи кишиларни ўз насаблари, отабоболари, онамомоларининг ўтмиши ила давоми...

8037 05:00 / 11.03.2017
1949 йилда Ливан бош вазири Риёз Солҳ томонидан Баҳиж Тақийюддин қишлоқ хўжалиги вазири мансабига қўйилади. Бу Баҳиж Тақийюддиннинг биринчи бор вазирлик давоми...

2836 15:42 / 09.12.2021
Аудиолар

230719 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149274 14:35 / 11.08.2021