1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари

07:45 / 20.03.2019 2984 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръонда пайғамбарлар дуолари

(давоми)

«Ва Мадянга ўз биродарлари Шуайбни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сизга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан ҳужжат келди. Бас, ўлчов ва тарозуни тўлиқ адо этинг, одамларнинг нарсаларидан камайтириб қолманг ва ер юзида унинг ислоҳидан кейин буғзунчилик қилманг. Агар мўмин бўлсангиз, шундай қилмоғингиз ўзингиз учун яхшидир» (деди)» (Аъроф, 85-оят).

Мадян халқининг Шуайб алайҳиссаломга жавоби Нуҳ ва Лут алайҳиссалом қавмларининг жавобидан фарқ қилмасди. Шуайб алайҳиссаломнинг насиҳатларини қабул қилмаган қавм, уни ва иймон келтирган бошқа кишиларни қувғин қиламиз, деб таҳдид солишди.

«Унинг қавмидан бўлган мутакаббир зодагонлар: «Эй Шуайб, ёки, албатта, сени ва сен билан бирга иймон келтирганларни ўз қишлоғимиздан чиқарамиз ёки ўз миллатимизга қайтасизлар», дедилар. У: «Гарчи ёмон кўрувчи бўлсак ҳам-а?!» деди» (Аъроф, 88-оят).

Шуайб алайҳиссалом эса қавмининг итоатсизлиги ва таҳдидларига қарши шундай дедилар:

«Агар сизнинг миллатингизга Аллоҳ бизга ундан нажот бергандан сўнг қайтсак, батаҳқиқ, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган бўламиз. Биз учун унга қайтиш мутлақо мумкин эмас, магар Роббимиз – Аллоҳ хоҳласагина (мумкин). Роббимиз ҳамма нарсани ўз илми ила қамраб олгандир», дедилар ва шундай илтижо қилдилар:

«Аллоҳга таваккал қилдик. Эй Роббимиз, биз билан қавмимизнинг орамизни ҳақ ила очгин. Сен очувчиларнинг яхшисидирсан» (Аъроф, 89-оят).

Шуайб алайҳиссаломнинг сўзлари заррача таъсир қилмаган мутакаббир зодагонлар:

«...Агар Шуайбга эргашсангиз, у ҳолда, албатта, зиён кўрувчидирсиз, дедилар» (Аъроф, 90-оят).

Кейин Лут ва Нуҳ алайҳиссаломлар қавмининг бошига тушган нарсалар Мадян халқига ҳам келди. Шуайб алайҳиссаломнинг қабул бўлган ва Аллоҳнинг элчисини тан олмаган қавм ҳалок этилди:

«Бас, уларни шиддатли зилзила олди ва жойларида ўтириб қолдилар. Шуайбни ёлғонга чиқарганлар, худди у ерда яшамагандек бўлдилар. Шуайбни ёлғончига чиқарганлар, ўшалар зиён кўрувчилар бўлдилар» (Аъроф, 91–92-оятлар).

(давоми бор)

«Қуръони каримга кўра дуо» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулмажид ибн Абдулазиз ибн Абу Рувод отасидан ривоят қилади .Нофеъ розияллоҳу анҳу ўлими яқинлашганини сезиб, йиғлай бошлади. Нима учун йиғлаётганини сўрашган давоми...

3917 08:00 / 07.02.2020
Кераксиз сўзга кетган вақт ҳақидаЭй, куну тунини майда гапга, Жазоловчининг буйруқларига хилоф ишларга, гуноҳу маишатга сарфлаган банда Фурсат сенга айтади .Эй, давоми...

2792 16:00 / 23.07.2019
Шужо ибн Валид айтади .Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ билан кўчага чиқсам, боришда ҳам, қайтишда ҳам тили амру маъруф ва наҳйи мункардан тинмас эди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2718 08:05 / 11.03.2020
Абу Атийянинг ўғли Ҳаммод ибн Саид айтади .Отам Абу Атийянинг ўлими яқинлашганда бироз бетоқат бўлдилар. У кишига .Ўлимдан қўрқяпсизми, дейишди. Отам шундай жавоб давоми...

2151 08:00 / 22.11.2019