1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нурсултон Назарбоев Марказий Осиёда энг катта бўлиши кутилаётган масжидга тамал тошини қўйди

11:00 / 19.03.2019 2571 pdf Ўқиш режими + -

Қозоғистон пойтахти Остонанинг чап қирғоғида қуриладиган янги масжидга тамал тоши қўйилишида иштирок этди. 

“Биз минтақамизда ва нафақат унда энг катта бўладиган масжид биносини қурмоқдамиз. Бу масжид нафақат бутун мусулмон дунёсида, балки пойтахт учун меҳмонлар, сайёҳлар ташриф буюрувчи, чиройи бўйича аҳамиятли объект ҳисобланади”, деб айтган Назарбоев маросимда.

“Биз аввал ва ҳозирда қурилган барча амалдаги масжидларни ўрганиб чиқдик, энг яхши лойиҳаларни танладик. Мен шахсан ўзим лойиҳани, қурилишнинг бошидан охиригача ва унинг якунланишини назорат қиламан. Биз бу объектни сиз билан яна йиғилишиб, биргаликда очамиз”, деб айтган Қозоғистон раҳбари.

Назарбоевнинг таъкидлашича, масжид тўлиқ хайрия ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига барпо этилади.

“Наврўз байрами арафасида биз бу хайрли ишга қўл урдик. Давлат бюджетидан бир тийин ҳам сарфланмайди. Биз мусулмонлар энг катта иш масжид қурилиши эканини биламиз. Бундан ташқари, бу нафақат диний объект, балки Остонанинг сайёҳлик объектларидан бири бўлади”, деб қўшимча қилган Назарбоев.

Масжид EXPO-2017 кўргазмаси ўтган ҳудуд орқасида жойлашади. У 30 минггача кишини сиғдира олиши ва Марказий Осиёдаги энг катта масжид бўлиши кутилмоқда. Қурилиш ишлари 2 йилдан кейин якунланиши режалаштирилган. Қурилишни турк компанияси олиб боради. 

Янги масжид 9,4 гектар майдонда жойлашади. Биноси 57 минг квадрат метрни эгаллайди. Масжид миноралари 130 метргача бўй чўзади, бош гумбаз баландлиги эса 88,2 метрни ташкил қилади. Эркаклар учун ибодат залининг сиғими 15 минг кишини, аёллар учун эса 3 минг кишини ташкил қилади. Масжид ҳовлиси ва бошқа хоналари яна 12 минг кишини сиғдира олади. 

Айни вақтда Қозоғистонда энг катта масжид Ҳазрат Султон масжиди ҳисобланиб, у Остонанинг ўнг қирғоғида жойлашган ва ўз ичига 10 минг кишини сиғдира олади. Масжиднинг умумий майдони 11 гектарни, иншоотлари майдони эса 17700 квадрат метрни ташкил қилади.  

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик мижозларимизнинг талабларини инобатга олган ҳолда .Ҳилол, диниймаърифий, ижтимоийадабий журнали учун обуна бўлиш йўлга қўйилди. Ҳозирда уч хил обуна давоми...

8422 15:27 / 21.12.2019
Ўттиз икки йиллик танаффусдан сўнг россиялик талабалар Ислом маркази ҳисобланмиш Ўзбекистонда диний таълим олишлари мумкин. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига давоми...

1653 17:29 / 31.05.2023
Муборак Рамазон ойи кириб келишига ҳам бир ойдан камроқ вақт қолди. Диний идорада бу улуғ ойга, унда бўладиган хатми Қуръонларга тайёргарлик анча олдин бошлаб давоми...

2886 09:25 / 11.04.2019
Жорий йилнинг 9 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими мудири Муҳиддин Ҳакимов ҳамда Тошкент шаҳридаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

1498 19:41 / 09.07.2021