1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

БААда Қуръони каримни тартил билан ўқиш мусобақаси ўтказилади

04:45 / 07.03.2019 2435 pdf Ўқиш режими + -

Мусобақа ташкилотчиларининг маълум қилишларича, танлов бешта гуруҳда ўтказилади. Унда қатнашмоқчи бўлган БАА да муқим яшайдиган асли хорижлик фуқаролар эса тажвид илми ва ҳарфларнинг махражларини яхши ўзлаштирган бўлишлари шарт.

Бундан ташқари, қатнашувчиларнинг тиловатлари бирорта радио ёки ТВ каналларида қайд этилмаган бўлиши керак. Тартил билан ўқиш – бу Қуръони каримни Аллоҳ таоло нозил қилган ҳайъатда, луғавий маъноларига далолат қилган сифатда шошилмай, дона-дона қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган тарзда ўқиш дегани.

“Шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум” номи билан ўн учинчи бор ўтказилаётган ушбу Қуръони каримни тартил билан ўқиш миллий мусобақаси мамлакатда истиқомат қилаётган хорижий фуқаролар орасида жуда ҳам катта қизиқиш билан кузатиб борилади. Мусобақа учун рўйхатга олиш 14 мартгача давом этади. Мусобақанинг якуний босқичи 24 март куни бўлиб ўтади, деб хабар беради ал-Баён газетасининг расмий сайти.

Islom.uz

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Россияда мусулмонларнинг кунданкунга ошиб бораётганини маълум қилган Россия Муфтийлар кенгаши раҳбари Равил Гайнутдинов Экспертлар 15 йилдан кейин Россия давоми...

2384 06:00 / 06.03.2019
Араб ва инглиз тилларидан тингловчилар ўртасида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг хотираларига бағишлаб ўтказилган Олимпиада 2022 давоми...

2481 13:11 / 16.05.2022
Маълумки, бу улуғ бобомиз мақбараси ислом олами учун табаррук зиёратгоҳлардан бири. Бугунги кунда мажмуа шунга муносиб қилиб қайта қурилмоқда. Қарийб 10 минг давоми...

2343 03:20 / 16.07.2022
Тошкент ислом институтида Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан талабалар ўртасида .Қуръон мусобақаси 2024, кўрик танлови ўтказилди. Қуръон мусобақасининг финал давоми...

3652 05:34 / 17.02.2024
Аудиолар

232063 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150575 09:35 / 11.08.2021