1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2020 йилда Бухоро Ислом маданияти пойтахти сифатида эътироф этилади

09:10 / 25.02.2019 2545 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берилганидек, Бухорода ўтказилаётган биринчи халқаро зиёрат туризм форуми доирасида Ўзбекистонни зиёрат туризм марказларидан бири сифатида эътироф этиш бўйича Бухоро декларацияси тузилди.

Мазкур декларациядан кўзланган мақсад ва унинг аҳамияти ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққулов қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Зиёрат туризми бўйича Бухоро декларациясини Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маъқуллагач, биз қабул қилдик. Форумда иштирок этаётган давлатларнинг ўндан ортиғи мазкур ҳужжатни имзолади.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон, хусусан Бухоро шаҳрининг зиёрат туризми бўйича салоҳиятини яна бир бор эътироф этиш, АЙСЕСКО - Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти томонидан 2020 йилда Бухорони ислом маданияти пойтахти сифатида эълон қилинганини яна бир бор тасдиқлайди.

Форум доирасида Малайзия, Индонезия, Сингапур, Саудия Арабистони, Жанубий Африка, Туркманистон ва Қозоғистон билан меморандум тузилгани Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада намоён этишда қўл келади. Иккинчи томон сифатида пиар марказимиз иштирок этди.

Меморандум имзолаган давлатлар мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини ўз мамлакатларида тарғиб қилади. Бу борада биз уларга керакли маълумотлар, фото, видеоларни тақдим этган ҳолда стенд ва роликлар билан яқиндан кўмаклашамиз.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Венесуэла раҳбари Николас Мадуро билан Каракасда ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Daily Sabah. давоми...

2379 14:55 / 05.12.2018
Қуръони Карим ходими, устоз Баҳодир қори Муҳаммад Тошмуҳаммедовнинг вафотлари муносабати билан барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндошуруғларига, давоми...

8805 18:43 / 10.04.2024
Шу йил 23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда давоми...

1567 18:52 / 23.11.2023
Индонезия уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмиддин бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф давоми...

1123 17:39 / 07.12.2023