1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жумага барвақт бориш ва унга узрсиз кеч қолмаслик

03:00 / 14.04.2023 4390 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни жунубликдан ғусл қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Имом (хутбага) чиққанда фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлурлар», – дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни келса, масжиднинг ҳар бир эшигида фаришталар бўлиб, келганни ёзиб турурлар. Имом келгач, саҳифаларни ёпиб, зикрни тинглашга келурлар. Эрта борувчи худди туя қурбонлик қилган кабидир. Сўнгра худди қорамол қурбонлик қилган каби. Сўнгра худди қўчқор қурбонлик қилгани каби. Сўнгра худди товуқ қурбонлик қилгани каби. Сўнгра худди тухум қурбонлик қилгани каби», – дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Кимки биринчи соатда борса» жумласидан мурод: жумага барвақтроқ бориш, жума кунининг ҳар бир соатини ғанимат билиш. Барвақт борган одам битта туя сўйиб, уни садақа қилганнинг савобини олади. Бунда аввалги сафлардан жой олиш, кўпроқ Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш, тоатида бардавом бўлиш, дунё ишларидан узоқроқ бўлиб, дуо билан машғул бўлиш тушунилади.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу ҳадисда аввалги сафнинг, намозни кутишнинг, ибодат билан машғул бўлишнинг ҳамда зикрда бардавом бўлишнинг фазилати баён этилган. Зеро, бу фазилат қуёш заволдан ўтгандан кейин ҳосил бўлмайди. Чунки у пайтда имом хутбани бошлайди».

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Улар жума намозига келувчиларни ёзиб олувчи фаришталардир. Аммо «ҳафаза» фаришталар эса бандани ҳаргиз тарк қилмайдилар ва қаламларини ҳам қўймайдилар».

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фаришталар масжид эшикларининг олдида ўтирадилар. Қўлларида саҳифалар бўлади. Келган одамларни (бирин-кетин) ёзиб борадилар. Имом хутбага чиққач, саҳифаларини ёпадилар», – дедилар. «Эй Абу Умома, имом хутбага чиққач, келган одамлардан жума қабул бўлмайдими?» – деб сўрадим. «Қабул бўлади, лекин уларнинг номлари фаришталарнинг саҳифаларига ёзилмай қолади», – дедилар».

Аҳмад ва Табароний ривоят қилишган.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жума куни шайтонлар одамларни бозор томон ҳайдайди. Бозордагиларни эса бозорда ўтиришга қизиқтиради. Фаришталар масжид эшикларининг олдида ўтириб, намозга келганларни манзилларига кўра – эрта келган, намоз ўқиган, улардан кейингиларни ёзиб борадилар. Имом хутбага чиққунига қадар ёзадилар. Кимки имомга яқин ўтирса, жим туриб қулоқ солса, лағв – беҳуда ишлардан тийилса, икки баравар савобга эришади. Кимки имомдан чеккароққа ўтирса, жим туриб эшитса, бекорчи ишлардан ўзини тийса, бир баравар ажрдан насиба олади. Кимки имомга яқин ўтирса, беҳуда иш билан машғул бўлса, жим ўтириб қулоқ солмаса, унга икки баравар гуноҳ ёзилади. Кимки унга «Жим ўтир!» – деса, у ҳам гапирибди. Ким жумада гапирса, жумадан насибаси бўлмайди. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ана шундай деганларини эшитдим».

Аҳмад ривоят қилган.

Амр ибн Шуъайб розияллоҳу анҳу оталаридан, у киши боболаридан ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни фаришталар масжид эшикларининг олдида турадилар. Аввал келган одамларни бирин-кетин ёзиб оладилар. Имом хутбага кўтарилганида, саҳифалар ёпилади, қаламлар тўхтайди. Фаришталар бир-бирларига қараб: «Фалончи нима учун келмади? Парвардигоро, у агар адашган бўлса, ҳидоят қилгин. Касал бўлса, шифо бергин. Камбағал бўлса, шифо бергин. Камбағал бўлса, бой ва беҳожат қилгин», – деб дуо қиладилар», – дедилар».

Ибн Хузайма ривоят қилган.

“Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар” китобидан

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ,. . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жума кунида йигирма тўрт соат бор. Ҳар бир соатда Аллоҳ давоми...

6648 04:00 / 12 июль
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуёш чиққан ва ботган кунларнинг энг яхшиси ndash жума кунидир. Ҳар бир давоми...

5491 04:00 / 21 июнь
. ,. . ,. . Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума давоми...

10656 09:00 / 01.09.2023
.Эй иймон келтирганлар Жума кунидаги намозга чорланганда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир, давоми...

1155 12:05 / 03 май