1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фазилати

15:18 / 31.03.2023 2815 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар:

«Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра, Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади. Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!! Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар». Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти Унинг раҳматидир

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . ,. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида Сулайк Ғатафоний келиб давоми...

4865 04:12 / 21.03.2025
. . . Абу Убайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай дедилар .Жумага шошилинглар. Аллоҳ таоло давоми...

4612 04:10 / 20.09.2024
Асмо розияллоҳу анҳонинг озод бўлган қули Абдуллоҳдан ривоят қилинади .Асмо менга уйларидан уринган бир жубба олиб чиқиб бердилар. Жуббанинг ёқаси қабариқ бир давоми...

5044 04:00 / 30.08.2024
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Бугун ғусл қилиш, хушбўйланиш, Каҳф сурасини ўқиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот ва давоми...

2786 05:49 / 04.11.2022