1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

У сизларга чақмоқни хавф ва умид қилиб кўрсатувчи

10:59 / 08.08.2017 3088 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 У сизларга чақмоқни хавф ва умид қилиб кўрсатувчи ва оғир булутларни пайдо қилувчи Зотдир. (Раъд сураси, 12-оят)

Аллоҳ таоло, фақат Унинг Ўзигина сизларга чақмоқни хавф – қўрқинч қилиб кўрсатади. Чақмоқ чаққанда, ҳар бир инсонни қўрқув босади. Бирор нарсани урмасайди, деб хавфсирайди. Шу билан бир пайтда ўша одамнинг ўзи чақмоқ чақишига тама – умидворлик ила қарайди. Чунки чақмоқ чақиши туфайли ҳаводаги баъзи унсурлар ўсимликларга фойда берувчи моддаларга айланиб, ёмғир ила ерга тушади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, чақмоқ чаққанда, ҳаводаги кислородни куйдириб, азотга айлантиради. Ўша азот моддаси чақмоқдан кейинги ёмғир ила ерга тушиб, ўғитга айланади. Чақмоқ чақиб, ёмғир ёққандан кейин, ер юзи яшнаб, ўсимликларнинг гуркираб кетиши ўшандан. Бу нарсани тушуниб етган кишилар чақмоқ чаққанда, қўрқиш билан бирга, у ўсимликларга фойда беришидан умидвор ҳам бўлиб турадилар.

Ҳа, айнан шунинг учун инсонлар чақмоқ чаққанда, ризқ-рўзларига барака киришидан умидвор бўладилар.

Бу нарсани одамларга ҳам хавфли, ҳам умид уйғотувчи қилган ким? Албатта, Аллоҳ.

«…ва оғир булутларни пайдо қилувчи Зотдир».

Яъни ёмғир ёғадиган булутларни вужудга келтиради. Буни ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина қилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Тафсири Ҳилол" китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зинҳор бир нарсани .Буни эртага албатта қилувчиман,, ndash дема.Фақат .Аллоҳ хоҳласа,, ndash дегин. Қачонки унутсанг, Роббингни зикр қил ва .Шоядки, Роббим мени бундан давоми...

12729 10:58 / 25.08.2017
Азон ва иқома орасидаги дуо рад қилинмас

4183 11:03 / 05.07.2017
.Уhellip ҳар хил мевалардан жуфтжуфт қилган зотдир., Раъд сураси, 3оятМева олий ўсимликларнинг қайта ишловдан ўтган якуний маҳсулидир. Мева бўлиб етилишдан илгари давоми...

3096 21:59 / 30.07.2017
«Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур.Яъни Аллоҳ Ўз динига ёрдам берган бандаларига ёрдам берур. Аллоҳнинг динига мусулмонлар ёрдам берадилар. Улар давоми...

7116 14:35 / 07.09.2017