1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Tovuq nopok narsa yesa tuxumi halol bo‘ladimi?

21:31 / 27.04.2016 9206 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ – Икки қисмдан иборат: Товуқ нопок нарса еса тухуми ҳалол бўладими? Ва иккинчи савол: ҳозирда товуқ тозалашнинг оммалашган усулларидан бири товуқ сўйилганидан сўнг патларининг осон юлиниши учун уни қайноқ сув солинган бирон идишга ботирилади. Шунда товуқ ичидан нажосати чиқиб сувга тарқалса пичоқ теккан жойларига ғализ нажосат тегиши мумкин. Натижада гўштга ёки бўйнидаги баъзи шилимшиқ пардали жойларига кўринмас даражада сингиш эҳтимоли пайдо бўлиши мумкинми? Ўша гўшт истеъмолга ярайдими, йўқми?

ЖАВОБ -Бу масалани эски фиқҳ китобларимизда батафсил муҳокама қилинган ҳолатлари бор. Шунда биринчи товуқ бўлсин, бошқа бир гўштлар бўлсин товуқ гўштими ёки бошқа хайвоннинг гўштими нажосат аралаш қозонга солиб пиширилса, уларнинг ўзи ҳам нажасга айланади ва унинг тозалаш имкони қолмайди. Энди товуқнинг ўзига келадиган бўлсак, товуқнинг патини юлишга қийинчилик сезган одамлар, айниқса кўп товуқни сўйиб, тарқатадиган кишилар патни осон юлиниши услубини ҳозирги хатда айтилгани каби бир қайноқ сувга сўйилган товуқни ботириб олинадида ундан кейин патини юлса осон юлиниши йўлга қўйилган бўлади. Лекин шу билан бирга ўша қайноқ сувга ботирилган товуқни ичи ёрилиб ичидаги нажосатлари чиқарилмаганлиги учун яна бошқа тарафдаги нарсалари ҳам бўлса, қайноқ сувга солиниши оқибатида ўша нажосатлар гўшга тарқаш эҳтимоли кучли бўлади. Агар сув қаттиқроқ қайнаётган бўлса ана шу маънони ўз тажрибасида кўрган одамлар кўп бўлади. Бунда харом нарса гўштнинг ичига синган ҳолати бўлиши эҳтимоли бор. Бу эса ўша нарсани гўштга қўшиб ейиш билан баробар бўлади. Ва у инсоннинг соғлиғига қатти зарар етказиши туфайли шариатимизда харом қилган яъни нажосат аралашган нарсани еган ўрнига ўтиб қолади. Энди ана шу даражада нажосат гўштни ичига сингиб кетиш даражасида бўлиши учун товуқсни қайнаб турган сувга солиб яна қайнатишга бироз тўхтаб туриш керак. Яъни қайнаб турибди, жудаям қаттиқ иссиқлик солиб яна ушлаб турса ана шунда пишгандаю ҳеч пишгунча турганда ҳеч шак-шубҳа қолмай харом бўлади, уни тозалашни ҳеч қандай имкони йўқ. Лекин бироз солиб туриб олса, унда уламолар ўз мулоҳазасини айтишган. Айтишганлари шуки баъзи-бир китобларда ана шундай кўпроқ қайноқроқ сувда туриб қолса, гўштни олиб бир марта қайнатилади, сувини тўкиб ташлаб яна бир марта қайнатилади, яна сувини ташлаб учинчи марта қайнатилади. Ундан кейин гўшт ҳалол бўлади деган фатвони берган уламолар ҳам бор. Шу маънодаги китоб "Фатҳур Роҳманий" номли китобда келган. Лекин бошқа уламоларимиз мисол учун ибн Нужайн "Булғатул Масалик" номли китобда ибн Нужайндан нақл қилиниб айтилади. Яна "Шарҳуз Зарқоний ала мухтасари ҳали" деган китобда ҳам айтилади. Бу бугунги кундаги ҳолатларга яқинроқ унда нима дейилади. Унда "сўйилган товуқни ичини тозаламасдан туриб, патини осон юлиш мақсадида иссиқ сувга солиб тезда олинса" ана шу маъодаги таъсирдан нажосат гўшга бироз тарқаган бўлса нима бўлади? гўшт ҳам нажас бўладими, нажас бўладиган бўлса поклаш қандай бўлади деган савол берилади. Жавоби айтадиларки бу ўша бир солиб олиш яъни маълум даражадаги иссиқ сув қайноқ эмас. Қайнаб бирқираб отилиб турган сув эмас, ўта иссиқ эмас, демак исссиқ сувга солиб олинса ўша патни юлишни осонлаштирадиган даржадаги ундан ўша ичидаги нажосатлар гўштга тегган бўлса, гўшт нажасга айланади. Лекин буни ювиш ўша гўштни уч марта ювиб юбориш билан бўлади, деган гапни айтилган. Демак патини юлиш учун иссиқ сувга солиб олинган товуқларни гўштини ейишдан олдин уч марта яхшилаб ният билан ювилса, иншооллоҳ улар покка айланади. Ҳеч қандай шак қилмасдан, шубҳа қилмасдан истеъмол қилса бўлар экан, улармоларимизни фатвоси шу экан.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Динимизда нималарни тавоф қилишга рухсат борЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом Фақат ва фақат Каъбани. Валлоҳу аълам

4618 14:57 / 05.04.2018
САВОЛ Менинг тикувчилик ҳунарим бор. Бир хонадонда ҳам тикувчи, ҳам шогирд бўлиб хизмат қиламан. Ишимиз гоҳида кўп, баъзида кам, гоҳида 12 кун бўш бўлиб қоламиз. Мен давоми...

2970 18:43 / 26.04.2016
Ҳозир кўп аёлларимиз тижорат қилишади. Улар орасида эрининг рухсатисиз бу ишни қиладиганлар ҳам бор. Аёлларнинг ҳафталаб бошқа юртга кетишлари, маҳрамсиз мусофир давоми...

2791 15:33 / 24.04.2016
Барча ўзбек хонадонларида таомдан кейин дуолар ўқилиб, юзга фотиҳа тортилади. Исломда айни шу дуонинг аҳамияти қандай Овқатланишдан сўнг ўқиладиган махсус давоми...

31022 18:36 / 24.04.2016