1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Тоиф сафари

16:33 / 30.12.2017 7501 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбарликнинг ўнинчи йили. 

Маҳзунлик йили. 

Шаввол ойи. 

Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлолари Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳунинг ҳамроҳликларида эмизган оналарининг юрти – Бану Саъд қабиласи ерлари орқали Тоиф томон кетмоқдалар. Улар, шояд Тоифдан бирор ёруғлик чиқса, маҳзунлик ариса, даъват ишлари юришиб кетса, деган умидда эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга етиб борганларидан кейин диёр аҳолисининг асосини ташкил қилувчи Сақиф қабиласи аъёнлари билан учрашдилар. Улар билан мажлис қуриб, Исломга даъват қилдилар. 

Аммо уларнинг жавоби энг ёмон жавоб бўлди. Улар у зот алайҳиссаломни масхара қилдилар. Бу ҳам етмагандек, ўзларининг эси пастлари, қуллари ва бебош болаларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкишга, ортларидан бақириб, масхара қилишга ва тош отишга чорладилар. Тоифликлар йўлнинг икки четига туриб олиб, олдиларидан у зот ўтаётганда аёвсиз тошбўрон қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқлари қонга, қалблари дарду аламга, тиллари эса Аллоҳ таолога илтижога – дуога тўлди:

«Аллоҳим! Қувватим заифлигидан, ҳийлам озлигидан, одамлар олдида ожизлигимдан Ўзингга шикоят қилурман! Эй раҳмлиларнинг раҳмлиси! Сен заифҳолларнинг Роббисан! Сен Роббимсан! Мени кимга қўюрсан?! Мени ёқтирмайдиган нотанишгами?! Ёки ишимни душманга топширдингми?! Агар менга ғазаб қилмаган бўлсанг, буларга эътибор бермайман! Лекин мен учун Сенинг офиятинг кенгдир. Зулматларни ёритган, бу дунё ва охират ишини салоҳиятли қилган юзинг нури ила менга ғазабинг нозил бўлишидан, қаҳринг тушишидан паноҳ тиларман. То рози бўлгунингча узр. Қудрат ва қувват фақат Аллоҳ билангинадир».

Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарининг бу дуоларини дарҳол қабул қилди. Шу ондан ишлар аста-секин юриша бошлади.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Абу Суфён ибн Ҳарб бевосита менга айтди .Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

10914 10:46 / 17.08.2018
245. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Исломнинг нимаси қайси амали яхшироқ, деб сўради. давоми...

1355 19:00 / 14.07.2023
368. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бомдод намозини ўқидилар ва .Фалончи борми, дедилар. .Йўқ,, давоми...

1163 19:00 / 10 февраль
Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунларидан бирида мил. 571 йил 1923 апрель Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар.

1648 16:07 / 07.10.2021