1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Тоғлар чодирларнинг қозиғи кабидир

11:48 / 05.08.2017 3411 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Геологиядаги «қатламланиш» ҳодисаси яқинда кашф этилган фактдир. Бу ҳодиса тоғларнинг қатламлари шаклланишини таъминлайди. Биз устида яшаб турганимиз, ер пўстлоғи, қаттиқ қобиққа ўхшайди, ер ичига чуқурроқ кириб борган сари, ҳарорат ошиб ва моддалар суюқлашиб боради ва кейинчалик тирик нарсадан асар ҳам қолмайди. Маълумки, тоғларнинг бундай субут ила барқарор туришларининг сабаби қатламланиш ҳодисаси билаб боғлиқдир. Ўша қатламлар тоғларнинг асосини ташкил этувчи релъефларни ҳосил қилади.

Геологларнинг бизга айтишларича, ернинг радиуси 6035 км бўлиб, биз яшайдиган қисм –ер пўстлоғининг қалинлиги бор йўғи 2 35 км. Модомики, ер қобиғи шундай юпқа бўларкан, унинг қимирлаб туриш эҳтимоллиги юқори бўлади. Бу вазиятда, тоғлар, ҳудди чодирларни маҳкамлаб турувчи қозиқлар каби, ернинг пўстлоқ қисми барқарорлигини таъминлайди. Қуръон ҳам бу ҳолатни айнан шундай таъриифлайди:

 Ерни бешик қилиб қўймадикми?  Ва тоғларни қозиқлар…

 (Набаъ сураси, 6-7-оятлар)

Оятда келган автаад сўзи тиргаклар ёки қозиқлар деган маънони билдиради (чодирни тиргаш учун ишлатилган қозиқлар каби). Булар геологик қатламларнинг энг чуқур асосларини ташкил этади.

«Ер» номли китоб геология соҳасида дунёнинг кўплаб университетларида асосий қўлланма бўлиб келган. Доктор Френк Пресс ушбу китобнинг муаллифларидан бири ҳисобланади, у ўз вақтида АҚШ Фанлар Академияси Президенти лавозимида 12 йил ишлаган ҳамда Қўшма Штатлар собиқ Президенти Жимми Картернинг Фан ишлари бўйича маслаҳатчиси бўлган. У ушбу китобда, тоғларни тасвирлашда понасимон шаклни иллустрация қилиб келтиради, бу иллустрацияда тоғнинг ўзи бутун расмнинг кичик бир қисминигина ташкил қилади, катта ва асосий қисми эса, ерга чуқур кириб борувчи илдиздан иборат. Доктор Прессга кўра, ер пўстлоғини барқарорлигини таъминлашда тоғлар юқори аҳамиятга эгадир.

Қуръон тоғларнинг вазифаси ер қимирлашини олдини олишдан иборат эканини қуйидаги оятда очиқ-ойдин айтади:

Ерда уларни тебратмаслиги учун тоғлар қилдик ва шоядки, тўғри йўл топсалар деб, унда даралар, йўллар қилдик. 

(Анбиё сураси, 31-оят)

  Қуръон бераётган таъриф замонамизнинг геологик маълумотлари билан тўлалигича мувофиқ келмоқда.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу оятнинг тафсири ҳақида устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг .Тафсири Ҳилол, китобида қуйидаги маълумотлар келади.Куфр келтирганлар давоми...

13534 12:07 / 31.07.2017
Беш нарса бадбахтлик аломатидандир

5880 11:50 / 07.10.2017
Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва отаонага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, давоми...

15691 10:09 / 24.08.2017
Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қолдирмас эди. Лекин уларни белгиланган муддатгача ортга сурур. Бас, қачонки давоми...

4884 10:15 / 14.08.2017