1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Расул билан Набийнинг фарқи нимада?

18:05 / 17.04.2017 4911 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Расул билан Набийнинг фарқи нимада?

Жавоб: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Набий ва расул орасидаги фарқ. 

Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилинган:
1. Аллоҳ кимга осмондан хабар берса-ю, ўша хабарни бошқаларга етказишни амр қилса, ўша одам набий ва расулдир. Аммо бошқаларга етказишни амр қилмаса, набийдир, расул эмас.
Хулоса шулки, расул ўзига келган пайғамбарликни ўзгаларга етказишга амр қилингандир. Набий эса, бунга амр қилинмагандир. У пайғамбарликни бошқаларга етказадими, етказмайдими, бари-бир.
2. Расул умумий бўлиб, фаришталардан ҳам, башардан ҳам бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръонда:
«Албатта, у ҳурматли Расулнинг гапидир» (Таквир: 19) деганда, Жаброил алайҳиссаломни ирода қилган.  
«Расулларимиз Уларни вафот эттирди»,  (Аъроф: 37) деганда ҳам, фаришталарни ирода қилган.  
3. Расул янги шариат билан келади. Набий янги шариат билан келмайди. Балки, олдинги шариатга амал қилади ва ўзгаларни ҳам, ўшанга амал қилишга чақиради».
Ушбу мавзуда яна бир қўшимча маълумот ва мулоҳазани зикр қилиб ўтишга тўғри келади. Қуръони Каримда расул ва набий сўзлари кўп келади. Жумладан, бу икки сўз пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳам ишлатилади. Аммо бу сўзларнинг ишлатилишида нозик маънолар борлиги мулоҳаза қилинади.  
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан «набий» сўзи ўттиз марта атрофида ишлатилган бўлса, асосан, ўзаро инсоний алоқалар, никоҳ, мерос ва ўлжа бўлиш каби масалаларда ишлатилган.
Бинобарин, бу икки сўзни таржима қилишда ҳам шунга эътибор бермоғимиз лозим бўлади. Иложи бўлса «Расул»ни пайғамбар деб таржима қилсак ҳам «набий»ни таржима қилмай ўз ўрнида қолдирганимиз маъқул бўлади. 

http://savollar.islom.uz/savol/194

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Бир дўстим бедана боқади. Унинг айтишича беданани 20 кун боқилгач урғочиси ажрар экан ва эркагини алоҳида урғочисини алоҳида қилиб ажратар давоми...

4185 08:00 / 08.08.2018
САВОЛ Биз шуни кўп кузатамизки, ҳажга борган кишиларнинг эҳроми ва вафот этган кишиларнинг кафани ҳам оқ рангда бўлади. Савол шундай Нега кафан ва эҳром оқ давоми...

3064 20:10 / 27.04.2016
Савол Баъзида намоз ўқиётган биродарларимиз саждага кетишдан олдин шимларини шимни тизза қисмидан ушлаб тортиб саждага боришади. Бу билан намозда ортиқча давоми...

4683 12:51 / 10.04.2017
Савол4 ракатли намозни 1қадасида ташаххуддан кийин саловатни бошлаб қўйса ёдга тушгандан туриш керакми ёки саловатни тугатадими, кийин саждаи саҳв вожиб давоми...

4618 15:05 / 18.12.2017