1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон муборак!

05:00 / 14.01.2017 4613 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаётда кимлардир улуғ неъмат - иймон неъмати билан насибадор бўлса, кимлардир бу неъматдан маҳрум бўладилар. Кимлардир   Роббисини таниб, У зотнинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтса, кимлардир У зотни Робб эканини тан олмайди. Буйруқ-қайтариқлари ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлади. Кимлардир Роббисига рукуъ-сажда қилса, кимлардир бундан бош тортади. Яна кимлардир рамазон ойини севиниб, соғинч билан кутса, кимлардир рамазон ойи яқинлашган сари юраги орқага тортишиб, асаби таранглашади, уф торта бошлайди.

 Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинким, бизларни мўмин-мусулмон қилди, иккинчи тоифалар қаторидан қилиб қўймади. Яна такрор ҳамду санолар айтамизки, бизларни бу рўшнолик, соғинчли, нурли кунларни, раҳмат, мағфират, охири эса дўзахдан сақланишга сабаб бўладиган ой – Рамазон ойини интиқиб, соғиниб кутадиган кишилардан қилиб қўйди.  

Азизлар! Мана рамазон ойининг ҳам майин  шабадаси уфуриб турибди. Деҳқоннинг хирмонимни тўлдириб оламан деб, тижоратчининг ҳам кўпроқ фойда кўраман деб кутадиган мавсуми бўлгани каби худди шундай мўмин-мусулмоннинг хирмонига барака бўладиган, савоблар хазинасини тўлдириб олиш имкони туғиладиган мавсуми – Рамазон ойи бор.  

Мана ана шу мавсум олдида турибмиз. 

Лекин бу ойга айтишга арзигулик ҳаракат қилдикми?... 

Бу йилги мавсумда фойда ола билармиканмиз?...  

Ушбу ойдан хайрлашганимиз кўйи нималар билан машғул бўлган эдик?...

 Ушбу ойни қандай кутиб оламиз?...

Ушбу ойга  яраша режалар қилдикми?... 

Қандай, нима қилсак кўпроқ фойда, савобни қўлга киритамиз?... деган саволларни бериб ўзимизни олдиндан тайёрлаб боришимиз ҳамда Қуръони каримда   


Бас, мусобақачилар мана шу (нэъмат) йўлида мусобақа қилсинлар! (Мутоффифин: 26) деб айтилган Аллоҳ таолонинг рағбатлашига биноан амал қилиб, биз ҳам Қуръон ёдлашдами, ё тиловат қилишда бўлсин ёки кўпроқ солиҳ амаллар қилиб олишда бўлсин, умуман олганда, савоб бўладиган барча нарсаларда мусобақалашимиз лозим бўлади.

Нима сабабли кўп киши рамазон ойини яхши кўради, соғиниб кутади?..

Бунинг сабаби Аллоҳ таоло бу ойнинг ҳурматидан, тутиладиган рўзанинг ҳурматидан хато-камчиликларимизни каффорот этади. Рўзадор озгина бўлсада дунёдан узоқлашади. Кўпроқ ибодатга шўнғийди. Рамазон ойида инсон кўплаб яхшиликлар қилиб олишга интилади. Бу ойда тутилган рўзалар савобининг қанчалигини Аллоҳ таоло бизларга билдирмади. Бошқа амалларга бериладиган савобларнинг миқдори маълум бўлсада, лекин рўза савобининг миқдори ҳақида ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: “… Унинг мукофотини мен Ўзим бераман” деб айтди. Қолаверса, бу ойдаги рўзадан бошқа бажариладиган амалларнинг савоби ҳам бошқа ойлардаги  бериладиган савобдан кўра кўпроқ бўлиши ҳадиси шарифларда баён қилинган.   

Нима учун биз рамазонни яхши кўрамиз?..

Чунки рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ таолога мушки анбарнинг ҳидидан ҳушбўйроқ ҳисобланади. 

Рамазонда Аллоҳ таоло дўст бандаларига тайёрлаб қўйган жаннат ҳар куни зийнат берилиб кўркамлашади. 

Денгиздаги балиқлар ҳам рўзадорнинг ҳаққига то рўзасини очгунга қадар истиғфор айтиб туради. 

У кунда шайтонлар кишанланганидан  бизларнинг фикр-хаёлларимиз, қалбларимизни васваса қила олмайди. 

Яна билишимиз керак бўлган нарса шуки, рўза тутиш бу фақат очлик, чанқоқликдан иборат эмас. Балки, кўзнинг ҳам тилнинг ҳам қулоқнинг ҳам борди-ю барча аъзоларимизнинг ҳам рўзаси бор. 

Масалан, Аллоҳ таоло бизларда бу борлиқни кўриб, тадаббур қилишимиз учун яратган кўзга келсак, унинг рўзаси – кўзни назар солиш харом бўлган, фитнага сабаб бўладиган барча нарсалардан сақлашдир.

 Тилнинг рўзаси – уни ғийбат-у чақимчиликдан, беҳуда-лағв гаплардан, айниқса, ҳозирги кунда ёшларимиз учун оддий сўзларга айланиб қолган, инсон эшитса, юраги қинидан чиқиб кетгудек бўладиган, ота-боболаримизга ёт бўлган, миллатимиз шаънига доғ туширадиган ҳақорат сўзлар, сўкинишдан сақлашдир.     

Қулоқнинг рўзаси – уни ғийбат, чақимчилик, бўлар-бўлмас, беҳуда сўзлардан, айниқса инсоннинг қалбида тиконли атиргул ўсишига, натижада иймонига путур етказишга сабаб бўладиган, инсон ўзлигини йўқотиб, жазава ҳолатларига олиб келаётган, қолаверса, “севги-муҳаббат”га чорлаб, шаҳватни қўзғатадиган, кўплаб ёшларни ўз гирдобига тортаётган динимиз ва миллатимизга ёт бўлган кўринишдаги мусиқалардан сақлашдир. Буларнинг ўрнига кўпроқ қуръон тиловати, яхши сўзлар ҳамда юртимиз уламоларининг маърузаларини эшитсак мақсадга мувофиқ бўлади. 

Оёқнинг рўзаси – уни ҳаром жойларга боришдан сақлаш.  Номаъқул дўстлар билан вақтларимизни беҳудага ўтказишга сабаб бўладиган, умримизни зоеъ қиладиган ўтириш, йиғилишларга боришдан сақланмоқдир. Чунки биз ўтказаётган барча вақтларимиз ҳақида қиёмат кунида сўраламиз. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:


Аллоҳ қиёмат куни айтур: “Ҳузуримизга сизларни биринчи марта қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз-ёлғиз кэлдингиз. Сизларга (мулк қилиб) берган (бойлик)ларни ортингизда қолдирдингиз. Ораларингизда (Аллоҳга) шерик деб гумон қилиб юрган шафоатчи (оқловчи)ларингизни сизлар билан бирга кўрмаяпмиз. Орангиз узилиб қолибди. (Оқлайди деб) ўйлаб юрган (бут)ларингиз (эса ) сизлардан ғойиб бўлибди". (Анъом:94)

Шунга кўра шерик танлашга ҳам эътибор беришимиз лозим бўлади. 

Қўлнинг рўзаси – уни зўравонлик қилиб бирор кишига зулм қилишдан, ҳаром нарсаларга узатишдан, судхўрлик, порахўрликдан, бировнинг молини ноҳақ ейишдан, омонатга хиёнат қилишдан сақламоқдир. 

Аллоҳ таоло барчаларимизни келаётган рамазон ойини Ўзи рози бўлгандай ўтказишимизга муваффақ қилсин! Омийн! 


Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Тақволи ҳаётга тайёрлайди.ndash Аллоҳ кузатувчи эканига ўргатади.ndash Бошқаларни очяланғочларни ҳис қилишни ўргатади.ndash Вақтни тартибга келтиришни ўргатади.ndash давоми...

611 11:23 / 27 март
Ассалому алайкум. Ва алайкум ассалом. Қалайсиз ака... Яхши, уфф чанқаб кетдим, анаву крандан бир пиёла сув қуйиб узатиб юборинг. Ия, рўзамасмисиз ака Рўза фарзку Э, давоми...

5222 13:58 / 06.04.2022
Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади. Биринчиси ndash қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.Иккинчиси ndash фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар.Қазо ва каффорат давоми...

17626 18:39 / 21.05.2018
Ислом динида quotЛайлат улқадрquot ndash Қадр кечаси улуғланиши барчага аён ҳақиқат. Ушбу муборак кечани мусулмонлар алоҳида орзиқиб кутадилар, бу кечада алоҳида давоми...

3080 05:00 / 13.01.2017