1446 йил 17 рабиъул аввал | 2024 йил 20 сентябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Пул, (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 2816 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёз куни, рамазон ойларидан бирида ифтордан аввал Адҳам сомса сотиб олиш учун тандирлардан бирига борди. Тандир олдида узун навбат бор эди. Ифтор вақти яқинлашганида навбатда турганлар норози бўла бошлашди. Сомсапаз ҳам бироз қийналди ва навбатда норози бўлаётганларга сомса сота бошлади, улардан пулларини қийинчилик билан ола бошлади. Ифтор  пайтини эълон қиладиган тўп отилай деб қолганда Адҳамнинг навбати келди.

    Шунда қаттиқ чарчаган сомсапаз унга адашиб кўп қайтим бериб юборди. Адҳам сукут сақлаб, ажабланганча сомсапазнинг юзига қараб қолди. Сомсапаз эса сўради: бу ерда бирор хато бўлдими болам? Адҳам шундай жавоб берди: Йўқ! Ва пулни олиб уйига чопди. 

    Ифтор дастурхони устида Адҳам нотинч, маҳзун эди. Ўрнига ётганида сиқилиши ва нотинчлиги кучайди. Виждони уни койий бошлади. Ўзига-ўзи шундай дерди: нима қилиб қўйдим? Нега ҳаққим бўлмаган пулни олдим?

    Адҳам бор гапни онасига гапириб беришни ўйлади. Кейин бу фикридан қайтди. Чунки онаси ҳафа бўлиб, уни қаттиқ уришиши мумкин.

Тушида ҳар-хил ёмон нарсаларни кўриб чиқди. Эрталаб уйғонганида сиқилиши кўпайса кўпайдики, асло камаймади. Адҳам деворга осилган йиртма тақвимдан бир варақни йиртиб олиб унда Расулуллоҳ С.А.В. нинг ёзилган бир ҳадиси- шарифларини кўрди. Унда шундай дейилганди:


Гуноҳ бу-юрагингни сиқиб турган ва сен ундан одамлар хабардор бўлишларини хоҳламаган ишдир. (Имом Муслим)


    Уятдан Адҳамнинг юзи қизариб кетди ва Расулуллоҳ С.А.В. бу ҳадиси-шарифларини у ҳақда айтганларидек туюлди. Шунда Адҳам ҳаққи бўлмаган пулни сомсапазга қайтариб, ундан узр сўради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нурий амаки қишлоқлик, камтар киши. Баъзилар уни одамлар билан муомала қилишни билмайди деб ўйлашади. Чунки у камгап. Бемаъни нарсалар ҳақида сўзлашмайди, давоми...

3085 05:00 / 16.02.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙММуаллиф муқаддимасиАллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳамад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар давоми...

4258 05:00 / 15.02.2017
Ота Маҳмуд ва Фотимадан ҳолларини ва мактабда нималар қилганларини сўраш ила дарсни бошлади. Сўнгра АЛЛОҲнинг китоби ndash Қуръони каримдан ёд олганларини давоми...

4926 20:19 / 26.11.2017
Учта аёл бозордан саватларини кўтаришиб қайтишаётганди. Дам олиш учун йўл четидаги ўриндиққа ўтиришди ва ўз ўғиллари ҳақида гаплаша бошлашди. Биринчи аёл деди давоми...

3008 05:00 / 16.02.2017
Аудиолар

129932 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

50577 14:35 / 11.08.2021