1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Назоратда ҳаддан ошмайлик!

11:05 / 12.01.2018 5458 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир ота-она фарзандларини уларни жонидан ортиқ кўради, шунинг учун уларга гўзал тарбия беришни истайди, чунки бахт-саодатли бўлишини орзу қилади. Аммо тарбия қиламан деб, фарзандларга мунтазам равишда ҳукмини ўтказади, уларни ўзлари хоҳлагандек бошқариш қопқонига тушиб қолишади. Натижада болаларни униб-ўсишдан, поғонама-поғона мустақил ҳаётга ўтишдан маҳрум қилишади. Уларда ақлий, моддий ва руҳий қолоқлик юз беради.

Нима учун?

Менимча, бунга сабаб одамзотнинг бошқа мавжудотлардан кўра мустақил ҳаётга ўтишига узоқ муддат кераклигида бўлса керак. Бола гўдаклигида ота-она ундан доимий хавотирда бўлади. Шу хавотир туфайли ота-она бир неча йил уни кеча-кундуз назорат қилиб, ҳар бир қадамини бошқариб туришади. Бола мустақил ҳаётга ўтиш даврига келганда эса ота-она унга ўз ҳукмини ўтказишга ўрганиб қолган бўлади. Ана шу ўрганиб қолинган нарсадан халос бўлиш қийин кечади. Қанчадан-қанча ота-оналар фарзандининг қўлдан чиқиб кетаётганидан шикоят қилиб келишади. Бу болаларнинг ёши 15 дан 20 орасида бўлади. Уларга жавобан «Бу табиий ҳолат, ўзи аслида шундай бўлади», деган гапимдан ўша ота-оналарнинг энсаси қотади.

Ваҳоланки, «бўйнидан боғланган ит овга ярамас» деганларидек, фарзандни ҳаддан ташқари назоратда ушлаб туриш ҳеч қачон яхши натижа бермайди. Шунинг учун ота-онадан талаб қилинадиган нарса шуки, фарзандларга аста-секин эркинлик бериб, мустақил фикрлашга, тўғри қарор қабул қилишга ўргатиб бориш керак. Айниқса ўсмирлик ёшида (ўтиш даврида) уларга раҳбар эмас, дўстона муносабатда бўлиш, ёши катта одамдек муомала қилиш, уй-рўзғор ишларида ва бошқа масалаларда маслаҳатлашиш, уларнинг истакларини тўғри тушунишга ҳаракат қилиш, фикрини ҳурмат қилиш керак. Фикрлар, қарашларнинг ҳар хиллиги ҳар доим ҳам ихтилофга олиб келавермайди. Шунинг учун фикрингиз улар билан бир хил чиқмаса, бундан хурсанд бўлиш керак, чунки ўз фикрига эга бўлиш ҳам катта неъматдир. Ўз фикрига эга бўлмаган одамнинг бировга эргашишдан бошқа чораси қолмайди.


«Болаларимиз бамисоли жавҳар,
лекин темирчи ўзимиз» китобидан
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ота фарзандларини фақат яхши инсонлар билан дўст бўлишларига ундаши ҳамда ёмон хулқли инсонлар билан бирга бўлишларидан қайтариши вожибдир. У доимо давоми...

2905 05:00 / 15.02.2017
...Ислом дини кишилик жамиятида қарор топа бошлаган дастлабки кунларданоқ душманлардан қўлга тушган асир ҳаётини сақлаб қолиш, унинг инсонлик ҳуқуқини ҳурмат давоми...

4922 05:00 / 15.02.2017
Ниҳод ярамас хулқли бола. У ўзининг охири йўқ ёмон қилиқлари, уришишлари билан акаукаларига жароҳатлар етказарди. Онаси унинг бу ҳолидан қаттиқ ранжиб кўнгли давоми...

2511 05:00 / 16.02.2017
Бола ота ndash онаси ҳузуридаги омонатдир. Унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг давоми...

3249 05:00 / 15.02.2017
Аудиолар

120096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41765 14:35 / 11.08.2021