1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Менга умматлар рўбарў қилинди

08:00 / 03.01.2018 3277 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга умматлар рўбарў қилинди. Мен ҳамроҳлари билан бирга кетаётган бир набийни кўрдим. Яна бир набийни кўрдимки, у киши билан бир ёки икки киши бирга эди. Яна бошқа бир набийни кўрдимки, у билан бирор киши йўқ эди. Шу пайт кўп кишилар кўрсатилди. Мен эса улар умматиммикан, деб гумон қилдим. Бу Мусо алайҳиссалом ва у зотнинг қавмлари эди. Лекин сен уфққа қара, дейилди. Мен қарасам, унда улкан тўп одамлар бор экан. Бошқа уфқ томонга ҳам қара, дейилди. Қарасам, унда ҳам улкан тўп одамлар бор экан. Шунда: «Бу умматингдир. Улар билан етмиш минг киши борки, улар ҳисоб-китобсиз, азобсиз жаннатга киришади», дейилди», дедилар. Сўнгра у зот ўринларидан туриб, манзилларига кириб кетганларида, кишилар ўша жаннатга ҳисоб-китобсиз, азобсиз кирувчилар ҳақида гурунглаша бошлашди. Баъзилар: «Шояд, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатларида бўлган кишилар ўшалар бўлишса», дейишди. Баъзилар эса: «Шояд, Исломда туғилиб, Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмаганлар ўшалар бўлишса», дейишди. Ва яна кўп нарсаларни зирк қилишди. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳузурига чиқиб: «Нима ҳақда гурунглашяпсизлар?» деганларида, улар бунинг хабарини беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар дам солмайдиган, дам солдирмайдиган, фол очмайдиган ва Раббиларига таваккал қиладиганлардир», дедилар. Укоша ибн Муҳсин ўринларидан туриб, «Мени ўшалардан қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинг», деганида, У зот: «Сен улардансан», дедилар. Сўнгра бошқа киши туриб: «Мени ҳам ўшалардан қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинг», деганида, у зот: «Укоша у ҳақда сендан ўзиб кетди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .6076. Абу Рифоъа Тамим ибн Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, давоми...

1602 09:26 / 19.11.2018
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик, ансорийлардан бир киши келиб, у зотга салом давоми...

2773 06:10 / 03.09.2018
Абу Тариф Адий ибн Ҳотам Тоий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг.Кимки бир нарсага қасам ичиб, сўнгра унданда Аллоҳга давоми...

2518 12:10 / 01.01.2018
. ,. .20. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳнинг қўли жамоат биландир,, дедилар,.Термизий ривоят қилган. давоми...

1294 10:46 / 07.04.2019