1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Масжидда ифторлик қилса бўладими?

17:18 / 24.06.2017 4597 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Масжидда ифторлик қилса бўладими?

ЖАВОБ: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида жамоатга шерик бўлиб, масжидда шом намозини ўқувчилар ифторликни масжид ичида қилсалар бўлади. Лекин икки нарсани риоясини қилиш керак.

1.    Киришдан аввал Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳнинг “масжидга бироз муддат эътикоф ниятида киришлик ҳам эътикоф ўрнига ўтади”, деган сўзларига биноан “масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим”, деб  ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат берганлар. (Масжид ичида сув ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар ибодат жойида макруҳ ишни қилишдан сақланган бўладилар, қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);

2.    Масжидни покиза сақлашлик;

Аллома Зафар Аҳмад Усмоний роҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорийнинг “Мирқотул Мафотиҳ” китобидан “Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир”, деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Менинг уч ўғлим бор. Ўзим ишлайман ва аёлим ҳам ишлаш хоҳишини билдирмоқда. Лекин мени кўпроқ фарзандларим тарбияси ўйлантиради. Исломда аслида фарзандларга ким давоми...

2491 16:03 / 24.04.2016
.Ҳидоят, журналининг 2001 йилги 2сонининг 9бетида .Ҳатна суннат амал. Суннат қисми болани ётқизиб, хатна қилдириш, холос. Сўнг устага хизмат ҳаққи бериб, рози қилиш. давоми...

4769 15:45 / 24.05.2016
Агар эр хотинига .кўзимга кўринма, уйингга кетгин, деб ҳайдаса, бу талоққа кирадимиАлбатта эрхотин иттифоқ бўлиб яшашлари, бирбирини хайдашлари, сўкишлари исломий давоми...

3096 15:09 / 26.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ, фазилатли Шайх. 1. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи васалламдан .АнНил вал Фурот ва Сайҳун ва Жайҳун наҳрим мин давоми...

6628 16:36 / 27.04.2016