1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Макка шаҳрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суратлари

20:21 / 27.04.2016 3300 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Айтишларича, Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суратлари бор экан. Фақат юзларини кўрсатиш мумкин бўлмаганлиги учун парда тортиб қўйилган экан. Шу гап ростми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Йўқ, бу гап рост эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида у кишининг суратлари чизилмаган ва олинмаган. Балки олиниши мумкин ҳам эмас. Бу – одамларнинг ўйлаб топган ҳар хил уйдирма гаплари бўлиб, мутлақо нотўғридир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, мўътабар олимларимиз ва ўша вақтда ўтган шахсларнинг суратлари чизилмаган. Сурат мутлақо ҳаром бўлган. Шунинг учун бунақа гапларни кўтариб юрмаслик керак. Чизилган бўлса, нотўғри иш қилинган бўлади. Мисол учун баъзи бир жойларда Алавий номли тоифалар томонидан ҳазрати Алининг суратларини чизиб қўйишган. Ҳар ким, қандайдир бир шакл маъносида ҳар хил қилиб чизади. Булар ҳам мутлақо мумкин эмас. Шариатда бунга умуман рухсат берилмаган. Бундай гаплар қанча бўлса ҳам, ким айтса ҳам ишонмаслик ва эътиқод қилмаслик ҳамда буни «бўлиши мумкин эмас» нарса сифатида қабул қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Бир инсон уятли ва катта гуноҳларни кўп марта қилгани учун Аллоҳга дуо қилмаслиги тўғрими Агар дуо қилса Аллоҳ ижобат этишига ишонади, лекин давоми...

2106 10:16 / 22.02.2019
Ҳайъатга жаноб Солиҳдан қуйидаги савол тақдим этилдиҚондан ҳайвонларга ем тайёрласа бўладимиФатво ҳайъатининг аъзоси доктор Ийсо Закий қуйидаги ифодани берди давоми...

2660 16:35 / 27.04.2016
СаволКўзи ожиз бир одам умуман кўрмайди эмас, деярли кўрмайди олдимга келибquotМен рўза тутсам, дейман. Аммо уйимдагиларим рози бўлишмаяпти. Рўза тутсангиз бир оз давоми...

3568 09:05 / 25.05.2018
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ бизни ҳам илмимизни Сизникичалик зиёда қилсин, Сизга бўлса узоқ умр ва яна ҳам мартабангиз улуғ бўлсин давоми...

4322 21:08 / 22.04.2016