1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Исломнинг нимаси яхши?

18:11 / 24.04.2017 2804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Исломнинг нимаси яхши?» деб сўради. 

«Таом бермоғинг ҳамда таниган ва танимаганга салом бермоғинг», дедилар»

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф ҳам Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Бир киши Пайғамбаримиздан Исломнинг энг яхши фазилатлари ҳақида сўради. Ислом ўзи яхши нарса, лекин сўровчи ўша яхши нарсанинг ҳам энг афзали ҳақида сўраган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Исломнинг энг яхши фазилатларидан иккитасини айтиб берганлар. Нима учун айнан шу икки нарсани зикр қилганлари ҳақида гапирадиган бўлсак, уламоларимизнинг айтишларича, бировга яхшилик қилиш асосан икки хил бўлади: 

Биринчиси моддий яхшилик бўлиб, унинг энг боши бошқаларни таомлантиришдир. 

Иккинчиси баданий яхшилик бўлиб, унинг боши салом беришдир.

Шу билан бирга, савол берилган жой, вақт ва одамларнинг ҳолати ҳам эътиборга олинган. Айниқса, Пайғамбаримиз бошчиликларида саҳобалар янги ҳижрат қилиб келганларида Мадинаи Мунавварада очлик ҳукм сурар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша вақтда бировга овқат бериш, очнинг қорнини тўйдиришга жуда кўп тарғиб қилганлар. Шунингдек, танигану танимаган одамга салом беришни ҳам лозим санаганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . 7. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен учун илмнинг фазли ибодатнинг фазлидан давоми...

1777 09:59 / 05.03.2019
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик, ансорийлардан бир киши келиб, у зотга салом давоми...

2772 06:10 / 03.09.2018
. .5873. Қайс ибн Абу Ҳозимдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.Хаббоб ибн Аратни кўргани кирдик. Даво учун қорнини етти давоми...

1694 07:05 / 28.10.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким таҳорат қилса ва уни чиройли суратда адо қилса, сўнгра жума намозига давоми...

2616 08:20 / 22.02.2018