1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ихлос сураси ҳақида

09:05 / 18.01.2018 8553 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Бу саволимга жавоб берадиган илмли инсон ёнимда йўқ. Шунинг учун сизни безовта қилдим. Хуллас араб тилини озгина (3 ой) ўргандим. Қуръони Каримни мп3 форматдаги қироатини сотиб олдим. Қуръонга қараб мп3 ни эшитиб, қайси оят қандай ўқилишини ўрганяпман. Қўлдан келганча. Савол: Ихлос сурасининг охирги оятида «ва лам якулла ҳу» деб ўқиладиган жойи бор, аммо «лаҳу» дан олдин нун ҳарфи ёзилган. Шу ҳарф талаффуз қилинмаслигини сабабини тушунмадим. Раҳмат.

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

—  Бу ерда ғуннасиз идғом қоидаси бўлиб, унга кўра сукунлик нун ёки танвин “лом” ҳарфига йўлиқса (яъни “лом” нун ёки танвиндан кейин келса) нун ҳарфини лом ҳарфига киргазиб, ғунна қилмасдан “ва лам якул лаҳу” деб ўқилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Оиламиз ҳожатхона қоғози ишлаб чиқаради. Қонунчиликда айтилганидек патент қоғознинг биринчи муқовасида оиламиз давоми...

4536 09:05 / 19.09.2017
Ассалому алайкум 563савол жавобда Қуръон ўқиб ўлганларга бағишлаш кейин чиққан, бизнинг юртимизга хос дейилган экан. Ҳадисларда келмаган бўлса бундай қилишимиз давоми...

2372 08:15 / 08.06.2020
Ассалому алайкум Қуръон ўқиб, кейин дам солиш, пичоқнинг ўткир тарафи билан бошнинг сочли қисмини силаш, қамчи билан уриш, қоғозга сура ёзиб сувга солиб ичиш, сура давоми...

2720 10:18 / 02.03.2019
Ассалому алайкум Биламизки, кўп ёшларимиз диндан узоқлашиб кетишган. Ҳатто ғусл нималигини билмайдиганларни ҳам учратдим. Маълум бир сабабларга кўра, яъни узрсиз давоми...

2414 12:39 / 21.06.2019