1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг тақсимлари (4-қисм)

19:36 / 19.01.2018 3720 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўртинчи тақсим

4. Одатлар ғийбати. Одатларни ғийбат қилишга фалончи ниҳоятда заиф, кўп ухлайди, кўп ейди, бирор ишни эплолмайди, ўтириш одобини билмайди, оқибатни ўйламайди, хотинлар билан маслаҳатлашади, ҳамиша хотинларга эргашади ва ҳоказо гапларни айтиш киради.

Ҳикоя. Араблар сафарда бир-бирига хизмат қилардилар. Бир сафар бир киши Абу Бакр билан Умар розияллоҳу анҳумога ҳамроҳ бўлиб, уларга хизмат қилди. Бир жойга етганда иккови ухлаб қолишди. Уйғонишса, бояги ҳамроҳ таом тайёрламай, ухлаб ётган экан. Шунда бирлари иккинчиларига: «Бу одам уйқучи экан», деди. Сўнг уни уйғотиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига бор, Абу Бакр ва Умар сизга салом айтдилар ва сиздан ейишга бирор нарса сўраяптилар, деб айт», дедилар. Ҳалиги киши келиб, гапни етказгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен ҳам уларга саломимни етказгин-да, сизлар таомланиб бўлибсизлар, деб айтгин», дедилар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини уларга етказган эди, улар қўрқиб кетиб, у зотнинг ҳузурларига келишди. «Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан таом сўраб одам жўнатсак, улар таомланиб бўлишди дебсиз, биз нима билан таомландик?» деб сўрадилар. Шунда у зот: «Сизлар биродарингизнинг гўшти билан таомландингиз. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен унинг гўштини тишларингиз орасида кўрмоқдаман», дедилар. Буни эшитиб, иккови у зотга: «Аллоҳга дуо қилинг, бизни мағфират қилсин», дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳнинг кечиримини сизлар учун у сўрасин, яъни сизлар аввал ўша одамдан кечирим сўранглар. Кейин у Аллоҳдан сизнинг гуноҳингизни кечиришини сўраб дуо қилсин», деб марҳамат қилдилар.[1]

Ҳикоя. Саҳобалар мажлисдан туриб кетган бир киши ҳақида: «Бу одам бунчаям заиф бўлмаса», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар ғийбат қилиб, биродарингизнинг гўштини едингиз», дедилар.[2] Бу ҳикоя иншааллоҳ, ғийбатнинг жазоси баёнида муфассал ёритилади.

Ҳикоя. Саҳобалар бир кишини зикр қилиб: «Биров унга овқат бермагунча (ўзи топиб) емайди, мингани улов бермаса, (ўзи топиб) минмайди», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар уни ғийбат қилдингиз», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз унда бор айбни айтдик, холос», дедилар. У зот алайҳиссалом: «(Гапирилган гап ғийбат бўлиши учун) биродарингни унда бор нарса билан эслашингнинг ўзи кифоя қилади», деб марҳамат қилдилар.[3]

Ҳикоя. Бир улуғ дарвеш гўдак билан ҳазиллашди. Бундан хабар топган одамлар дарвешга таъна қилишди. Дарвеш эса: «Одамларга ҳайронман, ҳазил улар наздида ҳаром-у, ғийбат қилиш ҳалол экан», деди (бу ҳикоя тўртинчи бобда муфассал келтирилади, иншааллоҳ).

Ҳикоя. Бир куни Салмон Форсий розияллоҳу анҳу овқатланиб бўлгач, хуррак отиб ухладилар. Икки кимса у кишининг овқатланишлари ва ухлашлари ҳақида гапириб, ғийбат қилди. Шунда Аллоҳ таоло: «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин» оятини нозил қилди. Ғийбатнинг ҳаромлиги мана шу оят билан собит бўлди.[4]

«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] Зиё Мақдисий, «Ал-Аҳодисул мухтора», 1697-ҳадис.

[2] Абдулазим Мунзирий, «Ат-Тарғиб ват-тарҳиб», 4289-ҳадис.

[3] Абдулазим Мунзирий, «Ат-Тарғиб ват-тарҳиб», 4290-ҳадис.

[4] Суютий, «Ад-Дуррул мансур».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Зуҳд, сўзи аслида .оз нарса, маъносини билдиради. Зуҳд рағбатнинг тескарисидир. У бир нарсани тарк қилиш ва ундан юз ўгиришни англатади.Уламолар истилоҳида .зуҳд, давоми...

3855 12:04 / 19.03.2018
.Қалбда Аллоҳдан бошқага жой йўқ, деган гапни одамлар нотўғри талқин қилишади.Аллоҳ таолога муҳаббатдан жуда кўп муҳаббатлар юзага келади1. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

4490 10:53 / 26.08.2017
Соғлом фикрли ҳар қандай одам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг халқимиз маърифатини ошириш учун қилган беқиёс хизматларини сезмаслиги, эътироф давоми...

3540 15:12 / 14.02.2018
Саккизинчи фoйдa тилнинг гунoҳи кaбирaсидaн нaжoт тoпиш вa унинг ёмoнлигидaн сaлoмaт бўлиш.Ҳaдис. Уқбa ибн Oмир розияллоҳу анҳу айтади .Пaйғaмбaр соллаллоҳу алайҳи давоми...

2839 15:48 / 05.05.2018