1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Етти нарса

23:10 / 24.01.2018 3140 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Етти нарса (келишидан олдин) яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда сизлар қуйидаги нарсаларни кутасизлар, холос: 1) Камбағаллик – бу ҳамма нарсани унуттириб юборади. 2) Бойлик – туғёнга кетишликка сабабчидир. 3) Беморлик – барча нарсани фасод қилади. 4) Қарилик – ҳамма нарсани хотирдан чиқариб юборади. 5) Ўлим – тамом қилиб тезлатувчи. 6) Дажжол – кутилаётган ғоиб нарсаларнинг энг ёмони. 7) Қиёмат – фалокатларнинг энг оғири ва аччиғидир», дедилар.

(Изоҳ: Инсон мана шу етти нарса келмасидан олдин вақтни ғанимат билиб, охират учун тайёргарлигини қилиб қўймоғи лозим.)

Имом Термизий ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . ,. .93. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳнинг одамлардан бўлган аҳли бор,, дедилар. .Улар давоми...

1584 08:05 / 23.12.2019
. ,. . . 5881. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай давоми...

1735 10:40 / 29.10.2018
Каъб ибн Иёз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Ҳар бир умматнинг фитнаси бордир. Менинг умматимнинг фитнаси молдунёдир,, давоми...

2506 07:15 / 08.08.2018
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик, ансорийлардан бир киши келиб, у зотга салом давоми...

2778 06:10 / 03.09.2018