1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Дунё ва зуҳд

17:40 / 05.10.2017 5042 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Дунё нима? Унда зуҳд қилиш қандай бўлади?» Шунга ўхшаш масалаларни сўраб, саволни кўпайтирдинг. Булар ҳақда сенга қисқа жавоб бераман.

Албатта, бу икки диёр ҳам одамлар учун яратилган. Буниси дунё[1], наригиси охиратдир. Сенга буниси унисидан яқин бўлгани учун дунё деб номланган. У бошқа жойда «аввалги» деб ҳам аталгандир.

У Зот Танзилида шундай деган:

«Албатта, охират ҳам, «аввалги» ҳам Бизникидир»[2].

Яна бошқа бир жойда «ўткинчи (шошар)» деб ҳам номланган. Наригиси эса «шошмас»дир.

Улар икки диёр бўлиб, бири ушбу (ўткинчи) диёр амалларининг мукофотидир. Ана шу диёрнинг неъматлари доимий мукофотдир, абадийдир, камаймайди, фоний бўлмайди. Бу диёрнинг неъматлари эса у диёрнинг сарқитларидир. Улар етарли, ҳузурбахш ва озуқадир. Унинг аҳли нариги диёрга ўтувчилардир.

Ким бандаликни тарк қилса, ўзини ўйлаб, Аллоҳнинг амрини ва фарзларини зое қилса, ушбу етти аъзоси – қорни, тили, фаржи, қўли, оёғи, қулоғи ва кўзи ила У Зотнинг чегарасидан чиқса, батаҳқиқ, У Зот унинг учун ғазаби, қаҳри, олови ва алвон-алвон азоблар билан тўлиб-тошган зиндонни тайёрлаб қўйгандир. Бу дунёда Аллоҳнинг тоатидан холи бўлган барча нарса мазаммат қилингандир. Агар банда Аллоҳга бирор нарса сабаб – тиллами, кумушми, емишми, ичимликми, кийимми, барибир – осийлик қилса, у мазаммат қилинган дунёдир.

Қачон илмда ёмонлаш зикр қилинса, ўша нарсалар кўзда тутилгандир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам демишлар:

«Дунё ва ундаги нарса лаънатлангандир. Фақатгина Аллоҳнинг зикри ва Унга олиб борган нарса мустасно»[3].

Яъни тоатлар ва Аллоҳ таолонинг юзини кўзлаб қилинган амалларнинг барчаси Аллоҳ азза ва жалланинг зикрига қайтади.

Қанчадан-қанча дирҳам борки, у билан Аллоҳ таолога исён қилингандир. Ана шу мазаммат қилинган дунёдир. Унинг ҳаловати уни (бандани) алдаган, (банда) уни ўз истагини қондириш учун ушлаб турган. Охир-оқибат Аллоҳга осий бўлган. Бошқа бир банда ўша дирҳамни Аллоҳ учун мулк қилиб олган, Аллоҳ учун ушлаб турган ва охир-оқибат ҳақ йўлида сарфлаган. Шу ила Аллоҳга тоат қилган. Мана шу унинг бу дунёда охирати учун қилган амалидир.

У Зот Танзилида демишки:

«Ким ўткинчи (дунё)ни истаса, хоҳлаган кишимизга хоҳлаган нарсамизни унда шошилинч берурмиз. Сўнгра унга жаҳаннамни берурмиз. Унга мазаммат қилинган ва қувғинга учраган ҳолда кириб куюр.

Ким охиратни истаса ва унга эришиш учун мўмин бўлган ҳолида керакли ҳаракатини қилса, бас, ана ўшаларнинг ҳаракатлари мақбулдир»[4].

Кофирнинг истаги бу дунё ва ундаги нарсалардир. Охиратдан эса у ғофилдир.

Мўминнинг истагани охират ва ундаги нарсалардир. Лекин у бу дунёнинг шаҳват ва лаззатлари ила синалган. Агар у чегарани муҳофаза қилса, дунёдаги Аллоҳ унга ҳаром қилган нарсага қўл урмаса, иймонида Аллоҳга содиқ қолган бўлади. Гарчи унда қийинчиликка, қоқилишга ва алданишга учраган бўлса ҳам. Агар тавба қилса, тавбаси мақбулдир. Агар Аллоҳнинг ҳузурига тавба қилмаган ҳолида келса, унинг иши Аллоҳга ҳавола қилинади. У Зот хоҳласа – азоблайди, хоҳласа – афв қилади. Ўша кунда банда учун иймоннинг ҳурмати бўлиб, раҳмат чодиридан кофирлар чиққани каби чиқмайди. Уларнинг сафида турғизилмайди, юзлари қораядиганлар билан бирга юзи қораймайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Сарахс аҳли сўраган масалалар китобидан)

_____________________________________

[1] «Дунё» сўзи араб тилида «яқин» деган маънони англатади.

[2] Лайл сураси, 13-оят.

[3] Бу ҳадисни Термизий, Ибн Можа, Табароний ва Баззор ҳам ривоят қилишган.

[4] Исро сураси, 18−19-оятлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўн биринчи сабаб мусулмонни хорлаш нияти.Баъзи ярамас ва бадбахт одамларда мусулмонни хорлаш, унинг биродарлари қошидаги обрўсини камайтириш ва бадном қилишдек давоми...

3091 15:17 / 06.06.2018
Аллоҳ таоло .Роббингиздан мағфират сўранг. Албатта, У Ғаффордир,, дедим. Шунда устингизга ёмғирни мўлкўл қилиб юборадир. Ва сизга молмулк ва болачақа ила мадад давоми...

9764 16:53 / 13.10.2017
Ғийбат ndash ҳаромлиги қатъий ояту ҳадислар ҳамда ижмо билан собит бўлган амалдир. Ғийбатнинг ҳаромлигини инкор қилган, яъни уни ҳалол санаган киши кофир бўлади ва давоми...

3422 15:36 / 08.03.2018
Эй иймон келтирганлар Аллоҳга холис тавба қилинглар Ажаб эмаски, Роббингиз ёмонликларингизни ўчирса ва сизни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга давоми...

6435 17:33 / 12.10.2017