1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 206-оят

16:05 / 13.02.2018 2971 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қачон унга: «Аллоҳдан қўрққин», – дейилса, кибру ҳавоси уни гуноҳга етаклар. Жаҳаннам унга етарлидир. У қандай ҳам ёмон ётоқ! Бақара 206. 

У мунофиққа ваъз-насиҳат қилсанг, қулоғига илмайди. Аллоҳни эслатсанг, кибр ила ўзини юқори тутади. Гуноҳи, хатоси ва камчиликлари билан гердаяди. Аллоҳдан уялмайди ҳам. Ҳолбуки, яқиндагина «Қалбимдаги нарсага Аллоҳ гувоҳ», – деб қасам ичаётган эди. Бундай инсонга жаҳаннам етарли, кифоя қилади. Жаҳаннам қандай ҳам ёмон ўрин-а?!

Имом Фахриддин Розий ривоят қиладиларки, Аҳнас ибн Шарийқ исмли сирти силлиқ, ичи бузуқ мунофиқ бор экан. Бир куни у Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб, мусулмончилигини сиртидан чиройли қилиб кўрсатиб, «Сизга муҳаббатим бор», – деб қасам ичибди. Сўнгра Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларидан чиқиб, мусулмонларнинг экинзори ва туялари олдидан ўтибди. Экинзорга ўт қўйиб, туяларни ўлдирибди. Шунда Аллоҳ юқоридаги оятни нозил қилган экан.

Ибн Жарир Тобарий қилган ривоятда Навфул Баколий: «Мен ушбу умматдаги баъзи одамларнинг сифатларини Аллоҳ нозил қилган Китобда топдим. Улар дунё учун ҳийлага динни ишлатадилар. Тиллари асалдан ширин, қалблари ачитқидан ҳам аччиқ. Одамларга қўй терисини ёпиниб кўринадилар. Қалблари бўрининг қалбидан ҳам ёмон. Аллоҳ таоло: «Ҳали Менга журъат қилишяптими? Мени деб ғурурга кетишяптими?! Ўз нафсим билан қасам ичаманки, уларга ҳалимни ҳам ҳайрон қолдирадиган фитнани юбораман», – дейди», – деган эканлар.

Имом Қуртубий: «Бу гапни Қуръонда тадаббур қилиб кўрсам, мунофиқлар экан. «Одамлар ичида дунё ҳаётидаги гапи сени ажаблантирадиганлари бор» деган оятда топдим», – деган эканлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Луқмон, 4. Улар намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга аниқ ишонадиганлардир.Аслида, Қуръони Карим бутун оламлар учун ҳидоят ва давоми...

2591 08:16 / 16.06.2017
Албатта, Биз сени ҳақ билан хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Ва сен дўзах соҳиблари ҳақида сўралмассан. Бақара 119. Аллоҳ таоло ушбу оятда бир неча давоми...

2869 20:15 / 16.11.2017
Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларга ndash ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг ndash барчанинг лаънати бўлгай. Бақара 161.

2513 08:25 / 28.12.2017
Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни .ўликлар, деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмассиз. Бақара 154.Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганлар одамлар кўзида гўё давоми...

4365 09:05 / 21.12.2017