1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 160-оят

09:55 / 27.12.2017 3479 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тавба қилиб, ислоҳ қилиб, баён қилганлар мустаснодир, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбани кўплаб қабул қилувчидирман, ўта раҳмлидирман. Бақара 160. 

Аллоҳдан келган ҳақиқатни беркитиш жуда ҳам катта гуноҳ эканини билишимиз учун оятдаги гапларни тадаббур қилиб кўрайлик. Бу гуноҳнинг ёмонлигини билгач, тавба қилишнинг ўзигина тавбанинг қабулига кифоя қилмас экан. Балки тавбадан кейин аҳли солиҳлардан бўлиб, яхши ишларни қилиб ва аввал бузган нарсаларини тузатиб ҳамда одамлардан беркитган нарсаларини баён қилиб, тушунтириб берганларидан сўнггина уларнинг тавбасини қабул қилишини Аллоҳ таоло таъкидлаяпти.

«Тавба қилиб, ислоҳ қилиб, баён қилганлар мустаснодир, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман».

Оятнинг охирида Аллоҳ таоло Ўзининг тавбани кўплаб қабул қилувчи, раҳмли Зот эканини эслатиб, кишиларни умидвор бўлишга ундамоқда.

«Ва Мен тавбани кўплаб қабул қилувчидирман, ўта раҳмлидирман».

Яъни «Мен тавбани кўплаб қабул қилувчи ва раҳмлидирман».

  Аллоҳ раҳмли бўлмаганида, ҳақиқатни яширган одамларнинг гуноҳини ҳеч кечмас эди. Аммо Аллоҳ раҳмли экан, деб, ким нимани хоҳласа, қилавермайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ана ўшалар дунё ҳаётини охиратга сотиб олганлардир. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. Бақара 86.Охиратни сотиб, дунёни олиш яҳудийларнинг давоми...

4050 01:29 / 12.10.2017
У ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратган, сўнгра осмонга юзланиб, уларни етти осмон қилиб тўғрилаган Зотдир. Ва У ҳар бир нарсани ўта билувчидир. Бақара 29.Ер давоми...

3009 10:40 / 10.08.2017
Қўллари тақдим қилган нарсалар туфайли уни ҳеч қачон орзу қилмаслар. Аллоҳ зулм қилувчиларни ўта билувчидир. Бақара 95.Оятдаги .қўллари тақдим қилган нарсалар, давоми...

2871 08:10 / 21.10.2017
Уларнинг ҳаётга энг ҳирс қўйган одамлар эканини топасан ширк келтирганлардан ҳам. Уларнинг бирлари минг йил умр кўришни истайди. Ҳолбуки, ўша ndash узоқ умр кўриш давоми...

3748 08:20 / 22.10.2017