1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 108-оят

08:20 / 04.11.2017 3142 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёки Расулингиздан, бундан аввал Мусодан сўралганидек, савол сўрамоқчимисиз?! Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашибди. Бақара 108. 

Маълумки, яҳудийлар билиб туриб, қасддан турли саволларни беришар эди. Пайғамбарлари Мусо алайҳиссаломдан бўлган-бўлмаган нарсаларни ҳам, чегарадан чиққан саволларни ҳам сўрайверар эдилар. Улар «Аллоҳни кўрсат», «Осмондан фалон таомни тушир», «Сигирнинг қанақасини сўямиз?» каби саволларни кўп беришган эди. Ўтган оятларда ўша саволлари охири бориб ўзларининг бошларига етганининг хабари ила танишиб ўтдик.

Аллоҳ таоло мусулмонларни ана шу яҳудийларга ўхшаб ғаразли саволлар беришдан қайтармоқда:

«Ёки Расулингиздан, бундан аввал Мусодан сўралганидек, савол сўрамоқчимисиз?!» демоқда. У Зот бу билан Бану Исроил Мусо алайҳиссаломдан сўраган нарсаларга ўхшаш нарсаларни Набий алайҳиссаломдан сўрашнинг ёмонлигини баён қиляпти. Айни вақтда Аллоҳ таоло бу ишни «иймонни куфрга алмаштириш» деб атаяпти:

«Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашибди».

Ушбу маънони қувватлаб келган ҳадисларнинг бирида Набий алайҳиссаломнинг «деди-деди» гаплардан, молу дунёни зое қилишдан ва кўп савол беришдан қайтарганлари айтилади.

Ушбу кўрсатмаларга саҳобаи киромлар жуда қойиллатиб амал қилганлар.

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу: 

«Баъзи нарсаларни Расули Акрам алайҳиссолату вассаломдан сўрай олмай, йил ўтиб кетарди. Аъробийлар келиб, сўраб қолса эди, деб турар эдик», – дейдилар.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу:

«Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобаларидан яхшироқ қавмни кўрмадим, у кишидан фақат ўн иккита савол сўрашган, барчаси Қуръонда келган...» – деганлар.

Кўп саволнинг оқибати нима бўлишини аввал ўтган оятларда, Бану Исроил тажрибасида кўрдик. Ушбу оятда эса бу иш «иймонни куфрга алмаштириш» деб баҳоланди. Савол бериб-бериб, Бану Исроилнинг эришган натижаси шу бўлди. Энди улар иғво қилиб, гап ўргатиб, мўмин-мусулмонларнинг ҳам ўзларига ўхшашларини хоҳлашлари ҳақида сўз кетади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва куфр келтирган ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса ndash ўшалар олов соҳибларидир, улар унда мангу қолувчидирлар. Бақара 39.Аллоҳнинг ҳидоятига давоми...

3157 10:10 / 20.08.2017
Бирбирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ ила ейишингиз учун уни ҳокимларга ташламанг. давоми...

4394 14:35 / 26.01.2018
Рамазон ойи ndash унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган. Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини давоми...

3785 09:25 / 23.01.2018
Куфр келтирганлар худди қичқириқ ва сасдан бошқа нарсани эшитмайдиганларга бақираётган кишига ўхшайди. Кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл юритмаслар. Бақара давоми...

3198 08:25 / 09.01.2018