1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (дисклар)

Ҳикматли дунё 2-қисм (DVD)

17:31 / 07.04.2011 2696 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикматли дунё 2-қисм (DVD)

«Ҳикматли дунё» диний-маърифий дастурининг навбатдаги Рамазон рўзасига оид сони видеотасвирга туширилди. Ушбу гўзал амални Парвардигоримиз буюрганидек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек адо этиш ниятида, Аллоҳ розилиги учун унинг илмини ўрганишни ҳоҳлаган юртдошларимизнинг рўза ибодатига оид саволларига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари жавоб берадилар.  

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  “Ҳикматли дунё” 2-қисм “Рамазон”(DVD video)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана:   2008
Ҳажми:  87 дақиқа  

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27

 

«Ҳикматли дунё» видеодастурининг муборак Рамазон ойига бағишланган ушбу сонида қуйидаги саволларга жавоб топишингиз мумкин:

 

1. Рўзадор кишининг тиш пастаси билан оғзини ювиши ҳақида
2 . Жунуб бўлган киши оғзини ёпиб, кейин ғусл қилиши мумкинми?
3. Рўзадор киши беихтиёр таом ҳидидан роҳатланиши гуноҳми?
4. Ёшликда мажбурлаб очтирилган рўзалар қабул бўлганми?
5. Ҳомиладор аёл Рамазон рўзасидан озод этиладими?
6. Хизматдаги кишилар Рамазон тунларини бедор ўтказа олмаса...
7. Ҳайит кунлари келинчакларнинг «ҳайит чойи» ҳақида
8. Эмизикли аёлнинг қазо рўзаси ҳақида
9. Вафот этган инсонга ифторликдан савоб борадими?
10. Оилада рўза тутишга норозилик бўлса...
11. Таровеҳ намозини қисқартириб ўқиш мумкинми?
12. Мусофир кишининг рўзаси
13. Вафот этган кишининг қазо рўзаларини тутиб бериш мумкинми?
14. Очликка ёки ташналикка чидолмай очиб юборилган рўза ҳақида
15. Рамазон ойининг охирги кунини белгилашдаги ихтилофлар
16. Ҳайит намозини ўқишнинг тартиб-қоидалари

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аладаб алмуфрад 2қисм МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Аладаб алМуфрад, деб номланган асарга қилинган аудио шарҳнинг 2қисми. Ушбу китоб Имом давоми...

2739 10:11 / 28.03.2011
Ҳикматли дунё 5қисм МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Ҳикматли дунё, деб номланган аудио тўпламининг 5қисми. Ушбу аудио дастурда сараланган давоми...

2889 16:12 / 07.04.2011
quotБахтиёр оилаquot 1қисм DVDШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг quotБахтиёр оилаquot номли туркум суҳбатлари ёзилган видео дастурининг 1қисми.Муҳтарам давоми...

3112 23:01 / 07.04.2012
Васатия ҳаёт йўли МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Васатия ndash ҳаёт йўли, деб номланган асарга қилинган аудио диск. Шайҳ Муҳаммад Содиқ давоми...

2739 16:57 / 07.04.2011