Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
19:33 / 30.01.2020 4080 Кўриш режими

3. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи - намоз китоби | 3-дарс

Азон боби

بَابُ الْأَذَان

حُكْمُ الْأَذَانِ وَالْإِقاَمَةِ
أ - سُنَّ الْأَذَانُ واَلْإِقَامَةُ سُنَّةً مُؤَكَّدَةً لِلْفَرَائِضِ وَلَوْ مُنْفَرِدًا أَدَاءً أَوْ قَضَاءً سَفَرًا أَوْ حَضَرًا لِلرِّجَالِ.
ب- وَكُرِهَا لِلنِّسَاءِ.
كيفيتهما
1 - وَيُكَبِّرُ فِي أَوَّلِهِ أَرْبَعًا، وَيُثَنِّي تَكْبِيرَ آخِرِهِ كَبَاقِي أَلْفَاظِهِ، وَلَا تَرْجِيعَ فِي الشَّهَادَتَيْنِ.
2 - وَالْإِقَامَةُ مِثْلُهُ.
3 - وَيَزِيدُ بَعْدَ فَلَاحِ الْفَجْرِ: «لصَّلَاةُ خَيْرٌ مِنْ النَّوْمِ» مَرَّتَيْنِ.
4 - وَبَعْدَ فَلَاحِ الْإِقَامَةِ: «قَدْ قَامَتِ الصَّلَاةُ» مَرَّتَيْنِ.
5 - وَيَتَمَهَّلُ فِي الْأَذَانِ وَيُسْرِعُ فِي الْإِقَامَةِ.
الْأَذَانُ بِغَيْرِ الْعَرَبِيَّةِ
وَلَا يُجْزِئُ بِالْفَارِسِيَّةِ وَإِنْ عُلِمَ أَنَّهُ أَذَانٌ فِي الْأَظْهَرِ.

Азон ва иқоманинг ҳукмлари

Муқимлиқда, сафарда, ўз вақтида ёки қазосини, ёлғиз ёки жамоат бўлиб фарз намозларини ўқиш учун эркакларга азон ва иқомат айтиш суннати муаккада.

Аёлларга эса макруҳ.

Азон ва иқоманинг сифати (кайфияти)

Азоннинг аввалида тўрт марта такбир (Аллоҳу Акбар) айтади, охирида эса бошқа сўзлари каби икки марта айтади. Шаҳодат «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ» лафзларида таржиъ (яъни, жумлаларни баланд овозда айтишдан аввал ичида айтиб олиш) қилмайди. Иқома азон кабидир. Бомдод намозининг азонида «Ҳайя алал фалаҳ»дан сўнг, «Ас-солату хойрум минан-навм»ни икки марта айтади. Иқомаларда «Ҳайя алал фалаҳ»дан сўнг икки марта «Қод-қоматис солаҳ»ни айтади. Азонни шошилмай айтилади иқомани эса тез-тез айтади. 

Арабчадан бошқа тилда азон айтиш

Азон экани билинса ҳам форсчада (бошқа тилда) азон айтиш дуруст бўлмайди.

مَا يُسْتَحَبُّ لِلْمُؤَذِّنِ
وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يَكُونَ الْمُؤَذِّنُ:
1 - صَالِحًا.
2 - عَالِمًا بِالسُّنَّةِ.

3 - وَأَوْقَاتِ الصَّلَاةِ.
4 - وَعَلَى وُضُوءٍ.
5 - مُسْتَقْبِلَ الْقِبْلَةِ إِلَّا أَنْ يَكُونَ رَاكِبًا.
6 - وَأَنْ يَجْعَلَ إِصْبِعَيْهِ فِي أُذُنَيْهِ.
7 - وَأَنْ يُحَوِّلَ وَجْهَهُ يَمِينٍا بِالصَّلَاةِ وَيَسَارًا بِالْفَلَاحِ.
8 - وَيَسْتَدِيرَ فِي صَوْمَعَتِهِ.
9 - وَيَفْصِلَ بَيْنَ الْأَذَانِ وَالْإِقَامَةِ بِقَدْرِ مَا يَحْضُرُ الْمُلَازِمُونَ لِلصَّلَاةِ مَعَ مُرَاعَاةِ الْوَقْتِ الْمُسْتَحَبِّ.
10 - وَفِي الْمَغْرِبِ بِسَكْتَةٍ قَدْرَ قِرَاءَةِ ثَلَاثِ آيَاتٍ قِصَارٍ أَوْ ثَلَاثِ خُطُوَاتٍ.
11 - وَيُثَوِّبُ كَقَوْلِهِ بَعْدَ الْأَذَانِ: «الصَّلَاةَ الصَّلَاةَ يَا مُصَلِّينَ».

Муаззин учун мустаҳаб амаллар

1. Солиҳ бўлиши.

2,3. (Азоннинг) суннатларини ва намознинг мустаҳаб вақтларини билиши.

4. Таҳорат билан айтиши.

5. Агар маркабда бўлмаса қиблага юзланиб айтиши.

6. Икки бармоғини қулоқларига киргазиши.

7. «Ҳайя алас-солаҳ»ни айтганида юзини ўнгга ва «Ҳайя алал-фалаҳ»ни айтганида чапга буриши

8. Миноранинг ичида айланиши (чор тарафга овози кетиши учун).

9. Азон билан иқоманинг орасини, мустаҳаб вақтга риоя қилган ҳолда, намозга бардавом кишилар келгунича чўзиши.

10. Шомда қисқа уч оят ўқиш ёки уч қадам юриш миқдорича кечиктириши.

11. Азондан кейин «Эй намозхонлар намозга намозга!» деб тасвиб қилиш.

مَا يُكْرِهُ فِي الْأَذَانِ وَالْإِقَامَةِ وَمَا يُسْتَحَبُّ وَيُكْرَهُ 1 - التَّلْحِينُ، 2 - وَإِقَامَةُ الْمُحْدِثِ وَأَذَانُهُ، 3 - وَأَذَانُ الْجُنُبِ، 4 - وَصَبِيٍّ لَا يَعْقِلُ، 5 – وَمَجْنُونٍ، 6 – وَسَكْرَانٍ، 7 – وَاِمْرَأَةٍ، 8 – وَفَاسِقٍ، 9 – وَقَاعِدٍ، 10 - وَالكَلَامُ فِي خِلَالٍ الأَذَانِ وَفِي الإِقَامَةِ، 

وَيُسْتَحَبُّ إِعَادَتُهُ، دُونَ الْإِقَامَةِ. وَيُكْرَهَانِ لِظُهْرِ يَوْمِ الجُمُعَةِ فِي الْمِصْرِ.

حُكْمُ الْأَذَانِ وَالْإِقَامَةِ لِلْفَوَائِتِ وَيُؤَذِّنُ لِلْفَائِتَةِ وَيُقِيمُ، وَكَذَا لِأُولَى الْفَوَائِتِ، وَكُرِهَ تَرَكُ الْإِقَامَةِ دُونَ الْأَذَانِ فِي الْبَوَاقِي إِنِ اتَّحَدَ مَجْلِسُ الْقَضَاءِ.

Азон ва иқоманинг макруҳ ва мустаҳаблари

1. Лаҳн қилиш.

2. Бетаҳоратнинг азон ва такбир айтиши.

3. Жунубнинг азон айтиши.

4. Ақлини танимаган ёш боланинг азони.

5. Мажнуннинг. 6. Мастнинг. 7. Аёл кишининг. 8. Фосиқниг. 9. Ўтирган одамнинг азони. 10. Азон ва иқома асносида гапиришлар макруҳдаир.

Асносида гапирган азонни такрор айтиш мустаҳаб.

Жума куни (узр билан жума намозини қазо қилганлар) пешин намози учун азон ва такбир айтишлари макруҳдир.

Қазо намозларга азон ва иқома айтишнинг ҳукми

Қазо намозларга азон ва иқома айтилади. Шунингдек бир неча қазо намозини бир вақтда ўқиш учун биринчисига азон ва такбир айтилади. Агар қазолар ўқилган жой бир бўлса қолганларида такбирни тарк қилиш макруҳ азонни эмас.

مَا يُقَالُ عِنْدَ سَمَاعِ الْمُؤَذِّنِ وَإِذَا سَمِعَ الْمَسْنُونَ مِنْهُ أَمْسَكَ وَقَالَ مِثْلَهُ، وَحَوْقَلَ فِي الْحَيْعَلَتَيْنِ، وَقَالَ: «صَدَقْتَ وَبَرِرْتَ» أَوْ: «مَا شَاءَ اللهُ» عِنْدَ قَوْل الْمُؤَذِّنِ: «الصَّلَاةُ خَيْرٌ مِنْ النَّوْمِ». ثُمَّ دَعَا بِالوَسِيلَةِ، فَيَقُولُ: «اَللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدَتَهُ».

Муаззинни (азонини) эшитганда нима дейилади

Суннатга мувофиқ азонни эшитса тўхтаб, у айтганларини айтади. Фақат «Ҳайя аълассолаҳ» ва «Ҳайя аълал-фалаҳ»дан сўнг «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» дейди. (бомдод намозида) муаззин «Ас-солату хойрум мин ан-навм» деганида «Содақта ва барирта» (...) ёки «Машааллоҳ» дейди. Сўнг (азон тугагач) васила тилаб дуо қилиб: «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит-тааммати вас-солатил қоимати аати Муҳаммадан ал-васийлата вал фазийлата вабъасҳу мақоман маҳмудан аллазии ваъадтаҳу», дейди.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Эй ушбу тугал даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг Робби! Муҳаммадга Василани ва фазилатни бергин. Ҳамда уни Ўзинг унга ваъда қилган мақоми Маҳмудда қайта тирилтиргин».

 

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз