Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
18:52 / 13.01.2020 4082 Кўриш режими

1. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи - намоз китоби | 1-дарс

كِتَابُ الصَّلَاةِ

)شُرُوطُ فَرْضِيَّتِهَا) يُشْتَرَطُ لِفَرْضِيَّتِهَا ثَلَاثَةُ أَشْيَاءَ: أَ - الْإِسْلَامُ. بِ - وَالْبُلُوغُ. ج - وَالْعَقْلُ.

وَتُؤْمَرُ بِهَا الأَوْلَادُ لِسَبْعِ سِنِينَ، وَتُضْرَبُ عَلَيْهَا لِعَشَرٍ، بَيْدَ لَا بِخَشَبَةٍ.

(سَبَبُهَا وَمَتَى تَجِبُ) وَأَسْبَابُهَا أَوْقَاتُهَا، وَتَجِبُ بِأَوَّلِ الْوَقْتِ وُجُوبًا مُوَسَّعًا.

Намоз китоби

Фарз бўлишининг шартлари

Фарз бўлишининг учта шарти бор: Ислом, балоғат, ва ақл.

Болаларни намозга буюриш: ёш болаларни етти ёшидан намоз ўқишга буюрилади ва ўн ёшга тўлган болаларни намоз ўқимаса ўргатиш мақсадида қўл билан урилади таёқ билан эмас.

Вожиб бўлишининг сабаби ва вақти:

Вожиб бўлиш сабаби намоз вақтларининг киришидир. Намознинг аввалги вақти кириши билан бутун вақтнинг бир қисмида уни адо этиш вожибдир.

أَوْقَاتُ الصَّلَاةِ

وَالْأَوْقَاتُ خَمْسَةٌ:
1 - وَقْتُ الصُّبْحِ: مِنْ طُلُوعِ الْفَجْرِ الصَّادِقِ إِلَى قُبَيْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ.
2 - وَوَقْتُ الظُّهْرِ: مِنْ زَوَالِ الشَّمْسِ إِلَى أَنْ يَصِيرَ ظِلُّ كُلِّ شَيْءٍ مِثْلَيْهِ أَوْ مِثْلَهُ سِوَى ظِلِّ الْاِسْتِوَاءِ.
وَاخْتَارَ الثَّانِي الطَّحَاوِيُّ وَهُوَ قَوْلُ الصَّاحِبَيْنِ.
3 - وَوَقْتُ الْعَصْرِ: مِنِ ابْتِدَاءِ الزِّيَادَةِ عَلَى الْمِثْلِ أَوِ الْمِثْلَيْنِ إِلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ.
4 - وَالْمَغْرِبُ: مِنْهُ إِلَى غُرُوبِ الشَّفَقِ الْأَحْمَرِ عَلَى الْمُفْتَى بِهِ.

5 - وَالْعِشَاءُ واَلْوِتْرُ: مِنْهُ إِلَى الصُّبْحِ.
وَلَا تُقَدَّمُ الْوِتْرُ عَلَى الْعِشَاءِ لِلتَّرْتِيبِ اللَّازِمِ وَمَنْ لَمْ يَجِدْ وَقْتَهُمَا لَمْ يَجِبَا عَلَيْهِ.

Намоз вақтлари

Намознинг беш вақти:

1. Бомдод намозининг вақти: субҳи содиқдан бошлаб, қуёш чиққунича.

2. Пешин намозининг вақти қуёшнинг заволидан ҳар бир нарсанинг сояси ўзидан икки марта ёки бир марта узун бўлгунича. Таҳовий иккинчи қавлни ихтиёр қилган ва у икки имомнинг қавллари.

3. Аср намозининг вақти нарсаларнинг сояси ўзидан бир ёки икки марта узун бўлган вақтдан бошлаб, қуёш ботгунича.

4. Шом намозининг вақти қуёш ботганидан сўнг, қизил шафақ йўқолгунича.

5. Хуфтон ва витр намозларининг вақти қизил шафақ йўқолганидан бошлаб, субҳи содиқ киргунича. Витр намози билан хуфтон намози орасидаги тартиб лозим бўлгани учун хуфтондан аввал витр ўқилмайди. Кимки у иккисини вақтини топмаса унга вожиб бўлмайди (тун ботмайдиган ўлкалардаги каби)

الْجَمْعُ بَيْنَ فَرْضَيْنِ فِي وَقْتٍ
وَلَا يُجْمَعُ بَيْنَ فَرْضَيْنِ فِي وَقْتٍ بِعُذْرٍ إِلَّا:
1 - فِي عَرَفَةَ لِلْحَاجِّ. 2 - بِشَرْطِ الْإِمَامِ الْأَعْظَمِ. 3 - وَالْإِحْرَامِ.
فَيُجْمَعُ بَيْنَ الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ جَمْعَ تَقْدِيمٍ وَيُجْمَعُ بَيْنَ الْمَغْرِبِ وَالْعِشَاءِ بِمُزْدَلِفَةَ. وَلَمْ تَجُزِ الْمَغْرِبُ فِي طَرِيقِ مُزْدَلِفَةَ.

Икки фарз намозни жамлаб ўқиш

Узр сабабли ҳам икки фарз намозни бир вақтда жамлаб ўқиш жоиз эмас, илло ҳожи учун Арафотда эҳромда бўлиш ва ҳожилар раҳбарига иқтидо қилиш шарти билан жоиздир. Шунда пешин билан аср намозини (пешин вақтида) олдинга суриб жамлаш ила ўқилади, шом ва хуфтон намозларини Муздалифада (хуфтон вақти ичида) кечиктириб жамлаб ўқилади, шомни Муздалифага кетишда йўлда ўқиш жоиз эмас.

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз