1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

саммоча ўраниш -

«Саммоча ўраниш» деганда маълум суратда кийиниш назарда тутилади: а) эн кийимни қўл-оёқларини ҳам қўшиб, бутун танасига ўраб олиш. Бунда киши қўллари эркин ҳаракат қила олмагани сабабли турли зарарлардан ўзини ҳимоя қила олмаслиги мумкин. Шунингдек, қўлини ҳаракатлантирганда аврат жойининг очилиб кетиш эҳтимоли ҳам бор. Ана шу сабабларга кўра бундан қайтарилган. Бу маънони луғатшунослар танлаган; б) эн кийимни бир елкадан ташлаб олади-да, иккинчи томони очиқ қолади. Бу ҳолатда ҳаракат қилинганда аврат очилиб қолади. Шу сабабдан бундай кийинишдан қайтарилган. Бу маънони фақиҳлар танлаган. Бу икки ҳолатда ҳам кийимни яланғоч танага кийиш назарда тутилган.