1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

муновала -

Муновала – шайхнинг ўзи эшитиб қабул қилган «асл»ни ёки «фаръ»ни толиби илмга бериб, «Бу менинг эшитганим» ёки «фалончидан ривоятим» деб, «Буни мендан ривоят қилавергин» ёки «Буни мендан ривоят қилишингга ижозат бердим» каби сўзлар билан ижозат беришидир. Бунда шайх толибни нусхага эга қилиб қўяди ёки «Буни олиб, нусха кўчир ва уни солиштир, сўнг уни менга қайтар», дейди. Асл – асл нусха, фаръ – аслдан кўчирилган нусха.