1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Сунани Ибн Можа -

Мазкур тўпламнинг муаллифи имом Ибн Можа Қазвинийдир. Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язийд ибн Абдуллоҳ ибн Можа Рибъий ал‑Қазвиний роҳимаҳуллоҳ машҳур ҳадис имомларидандир. Ҳижратнинг 209 (милодий 824) йили Ироқнинг Қазвин шаҳрида туғилган. 

«Сунани Ибн Можа»даги ҳадислар сони 4341 та бўлиб, улар 37 китоб ва 1515 фиқҳий бобларга ажратилган. Имом Ибн Можа ушбу «Сунан»да фақат саҳиҳ ҳадисларни келтиришни шарт қилиб қўймаган. «Сунани Ибн Можа»га жами 3002 та ҳадис киритилган. Имом Ибн Можанинг «Сунани Ибн Можа», «Тафсири Ибн Можа», «Тарихи Ибн Можа» асарлари ҳам машҳурдир. 

«Сунани Ибн Можа» китобини юқорида номи зикр қилинган беш китоб қаторига олтинчи қилиб илк бор Абул Фазл Мақдисий киритган.

Имом Ибн Можа ҳижрий 273 (милодий 882) йили вафот этган.