1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳумаза сураси -

Маккада нозил бўлган. 9 оятдан иборат.

Суранинг биринчи оятидаги «ҳумаза» сўзи унга ном бўлиб қолган. «Ҳумаза» сўзи «ғийбат ила одамларнинг обрўсини кўп тўкувчи» деган маънони англатади.

Бу сураи карима бойлик баъзи одамларни туғёнга олиб келиши, ўзгаларни писанд қилмай қўйишлари, балки уларни камситиб, масхара қилишлари ҳақида сўз юритади. Бойликка ўч одам ҳамма нарсани пул билан ўлчайдиган бўлиб қолади. Ҳатто пулим мени дунёда абадий қолдиради, деган эътиқодга ҳам олиб келади. Лекин бунинг оқибати яхши бўлмайди.

Ундай сифатга эга кишилар охиратда чилпарчин қилувчи дўзахга тушадилар, у ерда қаттиқ қиздирувчи, қалбгача куйдириб борувчи ўтда ёниб, азоб чекадилар. У ўт уларни ўраб олиб, ҳеч чиқишга йўл қўймайди.