1446 йил 3 жумадис сони | 2024 йил 05 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Каафирун сураси -

Маккада нозил бўлган. 6 оятдан иборат.

 Ушбу сураи каримага ҳам унинг биринчи оятидаги «аафирун» – «кофирлар» сўзи ном бўлиб қолган. Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломга ушбу сурада мушрикларга нисбатан «Эй кофирлар!» деб мурожаат қилишни амр қилган.

Каафирун сураси маккий суралардан бўлиб, у «тавҳид сураси», «ширкдан покланиш сураси» деб ҳам васф қилинади.

Ривоятларда келишича, бир гуруҳ Қурайш кофирлари Пайғамбаримизга:

– Келишайлик, биз сенинг динингга эргашайлик, сен ҳам бизнинг динга эргаш, биз сенинг илоҳингга бир йил ибодат қиламиз. Сен бизнинг илоҳимизга бир йил ибодат қиласан, – дейишди. Шунда ул зот:

Аллоҳ сақласин! Мен У Зотга ҳеч ширк келтирмайман, дедилар. Кофирлар:

– Бизнинг баъзи бутларимизни тавоф қилгин (сиғин), биз сенинг илоҳингга ибодат қиламиз, – деганларида, ушбу сура нозил бўлган экан.