1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Адият сураси -

Маккада нозил бўлган. 11 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги биринчи сўздан олинган. «Адият» сўзи «чопувчилар» деган маънони билдиради. Ушбу сурада эса «адият»дан мужоҳидларнинг Аллоҳ таолонинг йўлидаги жиҳодда чопувчи отлари кўзда тутилган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу сураи каримада мужоҳидлар минган отларнинг турли сифатлари ила қасам ичиб, инсон ўз Робби неъматининг қадрига етмаслигини таъкидлайди. Шу билан бирга, у яхшилик, молу дунёни хуш кўриши ҳам алоҳида таъкидланади.

Ва, ниҳоят, охиратда ҳамма нарса аён бўлиши баён қилинади.