Абу Исҳоқ куняси билан машҳур бўлган бу тобеъиннинг исмлари Амр ибн Абдуллоҳдир.
Абу Исҳоқ халифа Усмон розияллоҳу анҳу вафот этганларидан икки йил олдин таваллуд топдилар.
Уламолар «Абу Исҳоқдан ривоят қилинган ҳадисларда шубҳа йўқ» дейишар эди.
Бу зот тақволи ва ҳадис илмида олим эдилар.
Бу киши ҳадисларни Али розияллоҳу анҳу, Муғийра ибн Шуъба, Сулаймон ибн Сурд, Зайд ибн Арқам, Баро ибн Озиб, Жобир ибн Самура, Ҳориса ибн Ваҳб, Адий ибн Ҳотим, Абдул ибн Язийдлардан ривоят қилдилар.
Бу зотдан ўғиллари Юнус, неваралари Исроил ва Юсуф ва яна бир қанча кишилар ривоят қилганлар.