1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳаммод ибн Зайд -

Ҳаммод ибн Зайд ибн Дирҳам Аздий ал-Жаҳзамий, кунялари Абу Исмоил ал-Басрий. Бу зотнинг кўзлари ожиз эди.

Абдурраҳмон ибн Маҳдий: 

«Басра аҳли орасида Ҳаммоддан кўра суннатни ва ҳадисни билувчироқ кишини кўрмадим», деб айтадилар.

Абдурраҳмон ибн Маҳдий яна: 

«Ҳаммод яшаган замонда тўртта имом бор эди. Куфада Суфён ас-Саврий, Ҳижозда Молик, Шомда Авзоий, Басрада эса Ҳаммод ибн Зайд эдилар», деб айтадилар.

Бу зот ҳадисларни Собит ал-Баноний, Осим ал-Ахвалий, Абу Жамра аз-Забъий, Амр ибн Динор ва яна бир қанча тобеъинлардан ривоят қилдилар.

Бу зот ҳижратнинг 179-санасида вафот этдилар.