1445 йил 27 зулҳижжа | 2024 йил 03 июль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Маҳмуд ибн Лабийд -

Маҳмуд ибн Лабийд ибн Уқба ибн Рофеъ ал-Авсий, кунялари Абу Наим ал-Маданий. Оналари Умму Манзур бинту Муҳаммад ибн Маслама бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида бу зот 13 ёшда эдилар. Бу зот аввалги табақадаги тобеъинлардан бўлиб, ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Шаддод ибн Авс, Рофеъ ибн Худайж, Абу Саъийд ал-Худрий ва яна бошқа бир нечта саҳобалардан ривоят қилганлар.

Бу зот ҳижратни 96-санасида вафот этдилар.