1446 йил 13 шаввол | 2025 йил 11 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Саъийд ибн Маржона -

Аслида исмлари Саъийд ибн Абдуллоҳ Қураший ал-Омирийдир. Оналарининг исмлари эса Маржонадир. Тобеъинлардан бўлганлар.

Зуҳалий: 

«Бу зот Саъийд ибн Ясор, оналари Маржонадир», деб айтдилар.

Ҳадисларни Абу Ҳурайра, Ибн Аббос, Ибн Умарлардан ривоят қилдилар.

Бу зот тахминан, ҳижратнинг 97-йилида вафот этдилар.