1446 йил 13 шаввол | 2025 йил 11 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Нўъмон ибн Башир -

У кишининг тўлиқ исмлари Нўъмон ибн Башир ибн Саъд ибн Салаба ибн Халлос ал-Ансорий ал-Хазражийдир. 

У кишининг оналари Амро бинти Равоҳа розияллоҳу анҳо бўлиб, у киши улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳунинг сингиллари эдилар. 

Нўъмон ибн Башир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларидан ўн тўрт ой ўтгандан кейин таваллуд топган бўлиб, ҳижратдан сўнг ансорийлар орасида биринчи туғилган чақалоқ ҳисобланади. У кишининг ўзлари ҳам, ота-оналари ҳам саҳобий бўлганлар.

У киши Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу томонидан Ҳимсга омил этиб тайинланганлар. 65-ҳижрий санада ўша ерда Холид ибн Хулий ал-Кулоъий исмли киши томонидан қатл этилганлар. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин.