1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдурраҳмон ибн Абдин ал-Қорий -

Абдурраҳмон ибн Абд розияллоҳу анҳу Қора ибн Дийшнинг авлодларидан эдилар. Шунинг учун Қора ибн Дийш ал-Маданийга нисбат берилиб, Абдурраҳмон ибн Абд ал-Қорий дейилади. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида таваллуд топдилар. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурларига олиб келинганда ҳали ёш бола эдилар. Бу зот улуғ тобеъинлардан бўлиб, Мадина аҳлининг уламоларидан бўлганлар. Умар розияллоҳу анҳу даврларида Байтулмолда хизмат қилдилар. 

Ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Абу Талҳа, Абу Айюб, Абу Ҳурайралардан ривоят қилганлар. 

Бу зот ҳижратнинг 88-йили Мадинада вафот этдилар.