1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдуллоҳ ибн Зубайр -

Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Аввом Қурайший ал-Асадий, кунялари Абу Бакр. Оналари Асмо бинти Абу Бакр. 

Бу зот ҳижратдан кейин Мадинада биринчи туғилган бола эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида тўққиз ёшда эдилар. 

Ҳаммаси бўлиб 33та ҳадис ривоят қилдилар. Бу ҳадисларни оталаридан, боболари Абу Бакр Сиддиқ, холалари Оиша онамиз, Умар, Усмон, Али розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилдилар. Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида Африкани фатҳ этишда иштирок этдилар. 

Ҳижратнинг 64-йили Язийд ибн Муовия вафот этганда бу зотга халифа бўлишлари учун байъат берилди. Мана шу даврда Миср, Ҳижоз, Яман, Хуросон, Ироқ, Шомнинг баъзи жойларига ҳукмдор бўлдилар. 

Ҳижратнинг 73-йили Абдулмалик ибн Марвон даврларида бу зот билан Ҳажжож ораларида шиддатли жанглар бўлиб ўтди. Бу уруш Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг ўлимлари билан ниҳоясига етди. 

Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг халифаликлари тўққиз йил давом этиб, шу давр мобайнида биринчи бўлиб дирҳамни жорий этдилар. Ушбу дирҳамнинг бир тарафига «Муҳаммадур Расулуллоҳ», иккинчи тарафига «Амруллоҳи билвафо вал адл» деган ёзувлар битилган эди.