1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳишом ибн Урва -

Ҳишом ибн Урванинг кунялари Абу Мунзир. Бу зот тобеъинлардан бўлиб, ҳижратнинг 61-йили Мадинада таваллуд топдилар. Ибн Умар, Саҳл ибн Саъд, Жобир, Анас ибн Молик каби саҳобалар билан кўришганлар.

Ҳишом ибн Урва ҳадис олимларидан бўлиб, ҳадис тўплаш учун Куфа, Бағдод каби шаҳарларга сафар қилганлар.

Ҳадисларини оталаридан, амакилари Абдуллоҳ ибн Зубайрдан, шунингдек, Авф ибн Ҳорис, Абу Салама, Ваҳб ибн Касонлардан ривоят қилганлар.

Бу зотдан Аюб Сижистоний, Ибн Исҳоқ, Юнус ибн Язийд, Муҳаммад ибн Жаъфар, Яҳё ибн Абдуллоҳ ва бошқалар ривоят қилдилар.

Ҳишом ибн Урва 400дан зиёд ҳадис ривоят қилдилар. Ҳижратнинг 146-йили Бағдодда вафот этдилар.