1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абул Асвад розияллоҳу анҳу -

Абул Асвад куняси билан машҳур бу тобеъиннинг исмлари Золим ибн Амрдир. Бу зот тили ўткир, заковатли, фаҳми кучли, доно киши бўлганлар.

Абул Асвад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Исломга кирганлар-у, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришмаганлар.

Али розияллоҳу анҳу билан Жамал воқеасида иштирок этдилар. Ибн Аббос агар Басрадан чиқиб кетадиган бўлсалар, ўринларига Абул Асвадни бошлиқ қилиб кетар, бу ишга халифа Али розияллоҳу анҳу ҳам иқрор бўлар эдилар. 

Абул Асвад ҳижратнинг 85-йили Басрада вафот этдилар.