1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аммор раҳматуллоҳи алайҳ -

Аммор ибн Абу Амморнинг кунялари Абу Абдуллоҳ. Бу зот тобеъинлардан эдилар. Ривоят қилган ҳадислари ишончли деб тан олинади.

Ҳадисларни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра, Абу Саъийд ал-Худрий, Абу Қатода, Абдуллоҳ ибн Навфал, Жобир ибн Абдуллоҳлардан ривоят қилганлар.

Бу зотдан Ато ибн Абу Рабоҳ, Нофеъ, Али ибн Зайд, Шуъба, Муаммар, Юнус ибн Убайд, Холид ал-Хузоъий ва бошқалар ривоят қилганлар.

Бу зот Холид ибн Абдуллоҳнинг волийлик пайтида вафот этдилар.