1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Салама ибн Абдурраҳмон -

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Авф Зуҳрий ал-Маданий. Абу Салама куняси билан танилганлар.

Ҳадисларни оталари Абдурраҳмон ибн Авф, Усмон ибн Аффон, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Убода ибн Сомит, Усома ибн Зайд, Ҳассон ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Салом, Савбон, Нофеъ, Абу Ҳурайра, Оиша ва Умму Салама оналаримиз, Муовия, Муайқиб, Амр ибн Осс, Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Саъийд ал-Худрий, Анас ибн Молик ва яна бир неча саҳоба ва тобеъинлардан ривоят қиладилар.

Бу кишидан ўғиллари Умар ва бошқалар ривоят қилганлар. 

Абу Салама ҳижратнинг 94-йили 72 ёшларида вафот этдилар.