1446 йил 2 жумадис сони | 2024 йил 04 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Усмон ибн Ҳанийф -

Усмон ибн Ҳанийф Ансорий ал-Авсий, кунялари Абу Амр. Бу зот Уҳуд ва ундан кейинги жангларда иштирок этганлар. 

Халифа Умар ибн Хаттоб бу зотни «Саводул Ироқ»қа бошлиқ қилиб тайинлаганлар. 

Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида Басрада амир бўлганлар. 

Кейинчалик бу ишдан бўшаб, Куфага кўчиб келиб, ўша ерда яшадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисларини ўғиллари Абдурраҳмон, жияни Абу Умома, шунингдек, Ҳоний ибн Муовия ва бошқалар ривоят қилганлар.