Абдуллоҳ ибн Буср ал-Мозаний, кунялари Абу Сафвон, икки қиблага юзланиб намоз ўқиган саҳобалардан.
Бу кишининг оталари, оналари ҳамда акалари Атийя, сингиллари Самоълар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини Абдуллоҳ ибн Бусрнинг бошларига қўйиб, умрлари узоқ бўлишини тилаб, дуо қилган эдилар. Ҳақиқатда бу киши узоқ умр кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳаммаси бўлиб 50та ҳадис ривоят қилганлар.
Бу кишидан Абу Зоҳийрийя, Холид ибн Маъдан, Солим ибн Омир, Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Авф, Ҳасан ибн Айюб ва бошқалар ривоят қилганлар.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 88-йили, 95 ёшларида Ҳимсда вафот этдилар. У киши ўша ерда вафот топган охирги саҳоба эдилар.