1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Авс ибн Авс -

Авс ибн Авс ас-Сақафий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига Сақиф қабиласи номидан элчи бўлиб келганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотга намоз ва таҳоратни ўргатганлар. Шунинг учун ҳам Авс ибн Авс розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ва таҳоратга оид ҳадислар ривоят қилганлар. 

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисларнинг бизгача етиб келишига Абу ал-Ашъас, Санъоний, Абу Асмоъ ар-Раҳабий, Убода ибн Насаий, Абдулмалик ибн Муғиралар катта ҳисса қўшганлар. 

Бу зот ҳижратнинг 59-йили Шомда вафот этдилар.